Ўзбекистон футбол федерацияси расмий твиттерининг хабарига кўра, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси белгиланган режа асосида тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақида терма жамоамиз менежери Асқар Толибжонов гапириб ўтди.
ФИФА президенти Зепп Блаттер ва ФИФА Интизом қўмитасига ёзилган мактубда Футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон терма жамоасининг 5 ўйинчиси дисквалификация қилингани ва федерация жаримага тортилгани юзасидан таассуф билдирди.
WBC ташкилоти раҳбарлари спортчига хос бўлмаган ҳаракати учун оғир вазндаги британиялик боксчи Дерек Чисорни 50 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортди.
Кеча шунингдек, "Лион" ҳамда АПОЭЛ клублари ўртасидаги Чемпионлар лигасининг яна бир учрашуви ниҳоясига етди. Ўйиннинг 58-дақиқасида Лакасетт томонидан киритилган ягона гол французларга ғалаба келтирди.