Кеча Фарғонанинг "Нефтчи" кубоги Осиё чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кечган учрашувда йирик ҳисобда мағлуб бўлганинини биласиз. Ана шу мағлубият сабабли фарғоналиклар энди ўз юришларини ОФК кубоигида давом эттирадиган бўлишди. Ўзбекистон футбол федерацияси расмий твиттери тарқатган маълумотларга кўра, "Нефтчи" ОФК кубогида "D" гуруҳидан жой олади ва Ҳиндистоннинг «Салгаокар», Уммоннинг «Дофар», Иорданиянинг «Ал-Виҳдат» жамоалари билан баҳс олиб боради. Улар ОФК Кубогидаги дастлабки учрашувни 7 март куни «Ал- Виҳдат»га қарши ўз майдонида ўтказади. Ушбу беллашувларда фарғоналикларга омад тилаб қоламиз!