Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Чемпионлар лигасининг 1/4 ва 1/2 финал ўйинларига қуръа ташланди. Қуръага кўра"Милан" ва "Барселона" жамоалари чорак финалдаёқ ўзаро дуч келадиган бўлишди.
Oсиё Футбол конфедерациясининг Куала-Лумпурдаги бош қароргоҳида жума куни ташланган қуръа 2014 йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг 4-босқичида Ўзбекистон терма жамоаси "А” гуруҳида Жанубий Корея, Эрон, Қатар ва Ливан терма жамоалари билан беллашишини аниқлаб берди.
ФИФА - Футбол федерациялари халқаро уюшмасининг сўнгги ойлик рейтинги бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси 10 поғонага баландлади ва жаҳон миқëсида 67-ўринга қўйилди.