2Ўзбекистон футбол федерацияси расмий твиттерининг хабарига кўра, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси белгиланган режа асосида тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақида терма жамоамиз менежери Асқар Толибжонов гапириб ўтди. "Муаммо ва камчиликлар йўқ. Йигитлар бугунги ўйинга тайёр. Жароҳат олганлар ҳам йўқ. Шукрки, ҳамма соғ-саломат. Режа асосида машғулотларни ўтказяпмиз", - дейди Толибжонов. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун, 21 февраль куни Қатар пойтахти Доҳадаги "Ал-Араби" стадионида расмий мезбон Ироқ олимпиячиларига қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18.45 да бошланади. БАА олимпиячилари бўлса, 22 февраль куни Австралияни қабул қилишади.