Чемпионлар лигасининг 1/8 финал учрашувлари доирасидаги ЦСКА ҳамда "Реал" клублари ўртасидаги қизиқарли баҳс Москва шаҳрида ниҳоясига етди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва ўйин дуранг натижа билан ниҳоясига етди. Дастлаб, Криштиану Роналду 28- дақиқада "Қироллик клуб"ни олдинга олиб чиқди. Жарима майдончасида португалиялик ҳужумчи чап оёғи билан берган зарбаси дарвоза тўридан ўрин олди. Киритилган голдан сўнг иккала жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар содир этилди. Аммо, томонлар 90-дақиқагача гол ура олишмади. Қўшиб берилган вақтда ЦСКА футболчилари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдилар. Жавоб учрашуви 15 март куни Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади.