Россиянинг "ЮТэйр” (UTair Aviation) авиаширкати халқаро парвозлар кўламини кенгайтириш мақсадида 2012 йил 10 февралдан бошлаб Москванинг Внуково аэропортидан Фарғона шаҳрига янги рейс очди.
Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев Россия президенти лавозими учун сайлов Ўзбекистоннинг еттита шаҳрида муддатидан олдин ўтказилишини маълум қилди.
Покистоннинг Шимолий Вазиристон минтақасида АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учоқларидан берилган ҳаво зарбалари оқибатида Ал Қоида тармоғининг маҳаллий қўмондонларидан бири деб кўриладиган Бадар Мансур ҳалок бўлган.