Главная » 2012»Февраль»9 » Шимолий Вазиристонда Ал Қоида етакчиларидан бири ўлдирилган
19:15
Шимолий Вазиристонда Ал Қоида етакчиларидан бири ўлдирилган
Покистоннинг Шимолий Вазиристон минтақасида АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учоқларидан берилган ҳаво зарбалари оқибатида Ал Қоида тармоғининг маҳаллий қўмондонларидан бири деб кўриладиган Бадар Мансур ҳалок бўлган.
Покистондаги толибон қўмондонларидан бири сўнгги ҳаво зарбалари оқибатида Мансур, унинг рафиқаси ва яна икки қариндоши ҳалок бўлганини айтди.
Мансур Бадар АҚШнинг террорчилар рўйхатида биринчи ўринларда бўлган ва уни Ал Қоиданинг Покистондаги "де-факто” лидери деб ҳам аташган.
Чоршанба куни Мироншох шаҳри яқинидаги Таппи қишлоғида ҳам учувчисиз бошқариладиган учоқлардан зарбалар берилган, ўнлаб жанггари ҳалок бўлгани хабар қилинганди.