Infocom.uz сайти хабарига кўра, 2011 йил давомида интернет хизмати провайдерлари учун белгиланган нархлар тўққиз марта камайтирилган. Ўтган йил январидан 1 Мбит/с Интернет хизмати нархи 849 АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, 12 ой давомида нарх 60,8 фоизга камайтирилиб, 2012 йил 20 январдан бошлаб 500 АҚШ долларини ташкил қилмоқда.
Таҳлилчиларга кўра, Mail.ru ширкати томонидан Футубра.Ру домен номи билан ишга туширилган янги микро-блог тармоғи оммабоп Твиттер хизмати билан рақобатчи бўлади.
Айни дамда Футубра.ру "бета", яьни синов версиясида ишга туширилган. Шунга қарамасдан, Интернет фойдаланувчилари унда рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Бугун грециялик журналистлар иш ўринлари ва маошнинг қисқартирилишига қарши норозилик намойишини бошлашди. Оқибатда мамлакат нақ икки кун янгиликларсиз қоладиган бўлди. Норозилик намойишида давлат ва хусусий секторга қарашли барча оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда. Телеканаллар янгиликлар ўрнига илмий-оммабоп кўрсатувлар намойиш этяпти, радиостанцияларда эса фақат мусиқа янграяпти.
Президентимиз раҳнамолигида спорт соҳасида босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар нуфузли халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган моҳир спортчилар сафи кенгайишида муҳим ўрин тутмоқда. Олис, чекка қишлоқларда ҳам барча қулайликларга эга спорт иншоотлари барпо этилиб, замонавий талаблар асосида жиҳозланаётгани ёшларнинг спортга интилишини оширмоқда.