Францияда президентлик сайловларида қатнашиш учун номзодлар ўз сайловолди кампанияларини давом эттиришмоқда. Социалистлар партиясидан Николя Саркозига рақиб қилиб кўрсатилган Франсуа Олланд турар жойлар борасидаги муаммолар ҳақида маъруза қилаётган пайтда бир аёл унинг ёнига яқинлашди ва қўлидаги унни номзоднинг устига сепиб юборди. Тан соқчилар 45 ёшли намойишчи аёлни дарҳол воқеа жойидан узоқлаштиришди. Оппоқ унга беланган Олланд шунда ҳам маърузасида давом этди. Ун воқеасига эса у "Аёл ўз шахсий манфаати учун йиғилишни тўхтатишга ҳаракат қилди” деб изоҳ берди.