Эронлик киночи Асқар Фарҳодий (Asghar
Farhadi) суратга олган ва илк титрда Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим деб
бошланадиган филм АҚШ киноакадемиясининг энг яхши чет эл филми
номинациясида "Оскар”га лойиқ кўрилди.
Лос-Ажелесдаги Америка
коноакадемиясининг 84-Оскар мукофоти тақдимот маросимида йилнинг энг
яхши филми, деб франциялик режиссёр Мишел Хазанавичуснинг "Артист" филми
топилди.
Режиссёрнинг ўзи эса энг яхши режиссура учун Оскар мукофотини олди.
Ўзбекистонликлар шу йилнинг 1 мартидан
21 апрелигача Саудия Арабистонидаги мусулмонларнинг муқаддас
қадамжоларида бўлиб, Умра ибодатини адо этиб қайтиши кутилмоқда.
Туркиянинг Халқаро ҳамкорлик агентлиги (TIKA) Туркия ва Ўзбекистон хавфсизлик соҳасида ҳамкорликка келишиб олганини маълум қилди.
24 феврал куни эълон қилинган баёнотда 2011 йилда Ўзбекистон хавфсизлик ходимларига тўртта тренинг ўтказилгани ва Ўзбекистон буни юқори бахолагани маълум қилинган.
Узбекистонни ривожлантириш ҳақидаги 2012 йилга мўлжалланган инвестиция дастурига мувофиқ жорий йилда пойтахт аҳолисига хизмат кўрсатиш учун яна 100 та "Mercedes-Benz” русумидаги автобус сотиб олинади.
Бугун Россиянинг иқтидордаги Бош вазири¸ 4 мартга белгиланган президент сайловларининг асосий даъвогари Владимир Путин Москванинг Лужники стадионига тўпланган ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилди.
Германия президенти Кристиан Вульф ўз хоҳишига кўра вазифасидан истеъфо берди. У Қуйи Саксония бош вазири бўлиб ишлаган пайти ўз вазифасини суистеъмол қилганликда айбланаётган эди.