Шарқий Европада қаҳратон қиш кузатилмоқда. Польша, Руминия, Болгария ва Сербияда 30 киши совуқдан вафот этди. Энг кўп ўлим Украинада қайд этилди: 4 кун ичида 18 киши ўлди. Польшанинг айрим шарқий ҳудудларида ҳаво ҳарорати -25 га тушиб кетди.
Американинг Brookings Institute тадқиқот институти дунёдаги бой шаҳарларнинг рўйхатини тузди. Буни аниқлаш учун мутахассислар шаҳарнинг ялпи ички маҳсулотини жон бошига бўлиб чиқишган. Дунёдаги энг бой ўнта шаҳарнинг олтитаси АҚШда, учтаси Европада, биттаси эса Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган. Brookings Institute эътирофига кўра, Қоҳира, Мумбай ва Александрия энг ночор мегаполислардир.
Nokia компанияси 2011 йилнинг октябрь-декабрь ойларида 1,07 миллиард евро зарар кўрди. Ўтган йилнинг сўнгги чорагида компания 10 миллард евро фойда олган, бу аввалги йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга кам демакдир. 2011 йил давомида Nokia 36,6 миллиард евро ишлаб топди, соф зарари эса 1,2 миллард еврони ташкил этди.