Меню сайта

Категории раздела
TURMUSH CHORRAXALARIDA [13]
SPORT XABARLARI [72]
ENG SUNGI YANGILIKLAR [78]
ISLOM OLAMI [9]
QUSHIQLAR MATNI [4]
NAZM GULSHANI [3]
BU JUDA QIZIQ [37]
MUHABBAT BEKATI [38]
SIZ UCHUN FOYDALI [5]
KINO ONLINE [11]
MUSIK ONLINE [8]
MP3 MUSIQALAR [7]
TELEFON UCHUN [0]
KOMPYUTER UCHUN [2]
SHoir Oshiq Baxrom Ijodidan [0]
SHERLAR [1]

Мини-чат
200

Наш опрос
SIZ QAYSI VILOYATDANSIZ?

Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов

Всего голосовало: 660


Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

русский/english
русский/english
Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Tanish.uz


Пятница, 26.04.2024, 19:50
Главная » 2012 » Март » 15 » БУНЧА УЗОҚ БЎЛМАСАНГ, ЛОНДОН…
08:47
БУНЧА УЗОҚ БЎЛМАСАНГ, ЛОНДОН…
Бугун шу нарса аниқ бўлдики, араблар бизнинг термамизни енга олишларига, ҳеч бўлмаганда, дуранг натижа қайд эта олишларига, бунинг оқибатида Лондон чиптасини тўғридан-тўғри қўлга киритишларига ишонишган экан. Вақтлироқ нишонланган байрамнинг сабаби шу. «Йўғе-е» дейишга шошилманг. Чунки БАА олимпиячилари «Жар» ўйингоҳидаги гуруҳдаги сўнгги ва ниҳоятда муҳим учрашувни жуда хотиржамлик билан бошлашди. Ҳатто, улар дастлабки дақиқаларда кузатилувчи ҳаяжонни сезишмади ҳам, назаримизда. Термамиз аъзолари эса аксинча, ўйин аввалида бироз пала-партишроқ тўп суришгандан сўнггина ўзларини
босиб олишди ва аста-секинлик билан марказдаги устунликни қўлларига ола бошлашди. Бунинг натижасида энг ишонган футболчиларимиздан бири - Жасур Ҳасанов ўйин муҳитига мослашиб олиб, бирин-кетин чиройли пасларини амалга ошира бошлади. Вакилларимиз киритган биринчи голни эсга олинг - Жасур европалик машҳур вингерлардан қолишмайдиган даражада ҳаракат қилганди. Албатта, шу ўринда ўйинни асосий таркибда бошлаган Иван Нагаевни ҳам алоҳида эътироф этмай иложимиз йўқ. Серҳаракат ва чаққон ҳужумчимиз токи алмаштирилгунига қадар рақибларни таҳликада ушлаб тура олди. Айнан унинг асосий таркибда туширилиши қайсидир маънода араблар учун кутилмаган ҳол бўлди ва биринчи голдан сўнг рақибларимизда ноаниқлик тўп узатишлар, ўзаро тушунмовчилик кўзга ташлана бошлади. Фаоллик салгина оширилганида, эҳтимол, рақибларимиз бутунлай саросимага
тушиб қолишарди. Аммо бу орада биринчи бўлим якунланиб, жамоалар танаффусга чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасидан унумли фойдаланган олимпиячиларимиз Мусаевнинг голи эвазига ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келишгач, ҳаммамиз ўзимизни сал бўлмаса, Лондондаги машҳур соат тагида ҳис қила бошладик. Ҳаммамиз, биргина ҳимоячимиз Бобур Омоновдан ташқари... Фақат угина учрашувнинг нақадар муҳимлиги, ҳушёрликнинг қадри қанчалик баландлигини тўла тушуна олмай, оддий вазиятда болаларча хатога йўл қўйди. Тўғри, майдон сирпанчиқ, босим баланд эди. Аммо
у хато қилмаганида, рақиб тўпни олиб қўймасди, Мусаев қоидани бузиб, Аҳмад Халил учун деярли 100 фоизли имкон яратиб бермасди. Бечора Санжар Қувватов... Шундан кейинги воқеалар худди даҳшатли тушга ўхшаб кетди. Тўраев ва Ҳасановлар қанотда сусткашлик қилишгач, руҳияти бироз яхшиланган араблар дарҳол
чап қанот бўйлаб олдига ташланишди ва Аҳмаднинг яна бир
голни нишонлашига замин яратишди. Худди шу иккинчи гол урилган вазиятда ҳужумчиларимиз камолга етишлари учун ...ҳали анча борлигини яққол сездик. Чунки Халил бутун ўйин давомида иккитагина қулай имкониятга эга бўлиб, «дубл»га эришди. Мана, чинакам ҳужумчи қандай бўлади... Ҳисоб тенглашганидан сўнг табиийки, руҳий устунлик рақиб томонига оғиб кетди. Термамиз устози эса ўзини кечиролмаётган Омоновни Раҳматуллаевга алмаштирди. Орадан бироз ўтгач, ҳужумдаги кескинликни таъминлаб турган Нагаев ўрнини Шерзод Каримов эгаллади. Ваҳоланки, Нагаев эмас, Тўраев майдондан олинганида, тўғри бўларди. Ахир, Ироққа қарши сафардаги ўйинда гувоҳи бўлдик-ку, Иванни алмаштириш ҳужумларимизнинг умуман сусайиб кетишига сабаб бўлишини?! Наҳотки, буни Вадим Абрамов сезмаган бўлса?! Хуллас, аввалига футболчиларимиз, кейинроқ бош мураббий йўл қўйган кетма-кет хатолар туфайли Лондон яна узоққа, ўз жойига бориб олди. Тўғри, тақдирнинг ҳазилини қарангки, ҳалиям бўлса Олимпиадада қатнашиш учун имкониятимиз сақланиб турибди. Эҳтимол, бунда ҳам ҳикмат бордир... БААга уч очко ва учта тўп инъом қилинганида сукут сақлаб турган АДОЛАТ бу сафар жунбушга келиб, терма жамоамизни қўллаб юборар... Ахир у эгилади, букилади, аммо синмайди-ку, шундаймасми?! Биз эса унгача беихтиёр ғам-андуҳ билан «Эҳ, Лондон, бунчалик узоқ бўлмасанг...» деб, Ханойдаги ўйинлар бошлангунича сабр қиламиз... Ўйин статистикаси Ўзбекистон Кўрсаткичлар БАА 8 Зарбалар 7
4 Аниқ зарбалар 3
5 Бурчак тўплари 2
0 «Офсайд»лар 1
1 Сариқ карточкалар 4 65% Тўпни назорат қилиш 35% ЎЗБЕКИСТОН-БАА-2:3 (1:0) Тошкент. «Жар» ўйингоҳи.
7300 томошабин. Ҳакамлар: Тома Масааки (Япония), Отсука Харухиро (Япония), Нишио Хидеаки (Япония), Нур Муҳаммад Нагор Амир (Малайзия). Голлар: Олег Зотеев (35), Фозил Мусаев (46) - Аҳмад Халил (50, 54), Хабуш Солиҳ (90}3). Ўзбекистон: 12.Санжар Қувватов, 3.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров (10.Владимир Козак, 25), 5.Ислом Тўхтахўжаев, 4.Салим Мустафоев, 2.Бобур Омонов (6.Дилшод Раҳматуллаев, 56), 7.Ойбек Қиличев, 18.Фозил Мусаев, 16.Жасур Ҳасанов, 13.Олег Зотеев, 9.Кенжа Тўраев, 17.Иван Нагаев (8.Шерзод Каримов, 63). БАА: 1.Холид Эйса, 4.Абдулазиз Ҳуссайн, 14.Абдулазиз Муҳаммад, 8. Ҳамдан Исмоил, 3.Муҳаммад Аҳмад,
12.Ҳабиб Фардан, 13.Ҳамис Исмоил, 15.Рашид Эйса (18.Муҳаммад Фавзи, 61), 10.Умар Абдулраҳмон, 9.Аҳмад Али (7.Али Аҳмад Мабхут, 66), 11.Аҳмад Халил (5.Хабуш Солиҳ, 79). Комиссар: Ислом Маҳмадшоев (Тожикистон). АВСТРАЛИЯ-ИРОҚ-0:0 Канберра. «Сентрал Кост»
ўйингоҳи. 2071 томошабин. Якуний жадвал Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О 1 БАА 6 4 2 0 8-2 14 2 ЎЗБЕКИСТОН 6 2 2 2 7-5 8 3 ИРОҚ 6 1 2
3 2-7 5 4 АВСТРАЛИЯ 6 0 4 2 0-3 4 Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида дастлаб БАА терма жамоаси бош мураббийи Маҳди Али саволларга жавоб қайтарди. М.АЛИ: - Авваламбор, ўз футболчиларимизга раҳмат айтмоқчиман. Улар қўлларидан келганича ҳаракат қилиб, чиройли ўйин намойиш этишди. Олимпиадага чиққанимиздан хурсандман. Ўзбекистон термаси жуда яхши жамоа. Қандай кучга эга эканлигини бугун кўрсатди. Бизнинг гуруҳ саралашдаги энг кучлиси эди. Терма жамоангизда Олимпиадага чиқиш учун ҳалиям имкониятлар жуда юқори. Бошқа жамоалар билан таққослаганда нисбатан кучлироқ. Шунингдек, бугун стадионга келган мухлисларга чуқур ҳурматимни билдираман. - Жамоа 0:2 ҳисобида имкониятни бой бераётганида, хаёлингиздан қандай фикрлар ўтди? - Мен ҳамиша ўз жамоамнинг кучига ишонганман. 0:2дан кейин ҳам биз руҳан синмадик ва охиригача курашдик. Мен учун иккинчи гол кутилмаганда содир бўлди. Бундай вазиятни асло кутмагандим. Ўша голдан кейин мағлубиятни эмас, ўйин тизгинини қандай ўзгартириш ҳақида ўйладим. Бу каби ҳолатлар аввал ҳам бўлганди. Мисол учун, Осиё ўйинларида КХДРга 0:1 ҳисобида ютқазаётиб, қўшиб берилган уч дақиқа ичида иккита тўп киритишнинг уддасидан чиққандик. Бизнинг жамоамиз жуда иродали. - БАА учун Лондон-2012 йўлланмаси қанчалик муҳим эди? - Бугун биз янги тарих саҳифасини очдик. БАА футболи тарихида илк маротаба Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилди. Бундан бутун мамлакат хал-қи фахрланади. - Аҳмад Халилнинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз? - Мен Аҳмадга ўйиндан олдин: сен албатта бугун гол урасан, деб айтгандим. У Ўзбекистонликларга қарши ажойиб ўйин кўрсатади. Осиё ўйинларида ҳам Халил терма жамоангиз дарвозасига иккита тўп киритганди. Бугун у бу ҳолатни яна такрорлади. Жароҳати сабаб биз билан бор- йўғи тўрт кунгина шуғуллана олди. Ундан аввал таркибимизда йўқ эди. У зиммасига юклатилган вазифани ортиғи билан бажарди. Шундан сўнг олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов саволларга жавоб қайтарди. В.АБРАМОВ: - Ўйинни барчангиз кўрдингиз. Унга ортиқча изоҳ бериш шарт бўлмаса керак. - Ироқликларга қарши кечган баҳсда Омоновнинг хатосидан сўнг дарвозамизга пенальтидан тўп киритилганди. Бугун ҳам у хатога йўл қўйди. Бошқа ҳимоячи
йўқмиди? - Акбар Исматуллаев жароҳат олгани сабабли Омоновни майдонга туширдим. Бошқа томондан хатони фақат Омонов қилмади. Мағлубиятга ҳамма бирдек айб-дор. - БАА устози Аҳмад Халил Ўзбе- кистон термаларига қарши ўйинларда муваффақиятли ҳаракат қилади, деган фикрни билдирди. Бу футболчига қарши ҳеч қандай чора ўйлаб қўймаганмидингиз? - 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб турибмиз. Кейин нима бўлганини ҳалигача тушуна олмаяпман. Аслида икки тўп фарқи билан ўйин давом этаётганда Халил у ёқда турсин, Пеле ҳам ёрдам бера олмаслиги керак эди. Аммо муаммоларни ўзимиз келтириб чиқардик. Икки аниқ зарба, иккита гол. Фақат тушга кириши мумкин бундай ҳолатлар. - Миллий терма жамоа билан банд бўлиб қолганингиз балки панд бергандир? - Ҳеч нарса халал бермади. Агар ҳакам йўқ жойдан жарима зарбасини ўйлаб топмаганида, ҳозир биз бошқача мавзуда савол- жавоб қилаётган бўлардик. Биринчи голдан ўзимизга келиб улгурмай, иккинчиси ҳам дарвозамиздан жой олди. Тажриба етишмади. - Олдинда Олимпия термамизни «плей-офф» ўйинлари кутиб турибди. Имкониятларимизни қандай баҳолайсиз? - Ҳозир биринчи навбатда йигитларни тушкун ҳолатдан олиб чиқиш керак. Олимпиададан бор- йўғи бир қадам бизни ажратиб турганди. Футболчилар қандай ҳолатга тушиб қолишганини ўзлари жуда яхши англаб туришибди. Сурия ва Уммон биздан кучли дея олмайман. Осиёнинг энг кучли жамоаси бу шубҳасиз БАА эди. Ҳали имконият бор экан, демак охиригача курашишимиз керак. Ортга йўл йўқ. - Тактик жиҳатдан хатога йўл қўйдим дея оласизми? - Мен барча айбни ўз зиммамга оламан. Футболда ҳамиша ғалаба футболчиларники, мағлубият мураббийники бўлиб келган. Бугун ҳам шундай бўлди. С.Арабистони-Уммон-1:1 (0:1) 14 март. Ар-Риёд. «Бин Ҳамад» ўйингоҳи. 150 томошабин. Ҳакам: Наваф Абдуллоҳ (Баҳрайн). Голлар: Мусо Алмуваллад (56) - Али Фараҳ (43). Уммон: Обайд Зайд, Али Салим (Амир Саид, 64), Жобир Увайси, Али
Ҳилол, Қосим Саид (Ҳамуд Солиҳ, 67), Абдул Азиз, Али Фараҳ, Муҳаммад ал Форси (Мансур Салим, 83), Бадр Насиб, Муҳаммад Солиҳ, Аббос ал Блуши. Ж.Корея-Қатар-0:0
14 март. Сеул. «Word Cup» ўйингоҳи. 23327 томошабин. Ҳакам: Валентин Коваленко (Ўзбекистон). Ж.Корея: Юн Сук Йонг, Жонг Донг, Жанг Хюн Су, Ким Кей Хе, Сео Жунг Жин (Ким Та Хван, 62), Йонг Битгарам, Ким Донг Суб, Юнг Ил Лок (Парк Йонг Жи, 84), Мун Санг Юнг (Шим Донг Вон, 73), Жунг Ву Юнг, Ли Бум Йонг. 1. Ж.КОРЕЯ 6 3 3 0 8-2 12 2. УММОН 6 2 2 2 8-8 8 3. ҚАТАР 6 1 4 1 6-8 7 4. С.АРАБИСТОНИ 6 0 3 3 4-8 3 «С» гуруҳи СУРИЯ-МАЛАЙЗИЯ-3:0 (0:0) 14 март. Оман. Қирол Абдуллоҳ ўйингоҳи. 600 томошабин. Ҳакам: Муҳсин Турки (Эрон). Голлар: Мардек Мардкиян (48, 68), Умар ал Сума (80). Сурия: Иброҳим Алма, Аҳмад Солиҳ, Муҳаммад Збида (Умар Харбин, 71), Муҳаммад Даас, Муҳаммад Фарес, Маҳмуд ал Мавас, Мардек Мардкиян, Муҳаммад Закариё, Аҳмад Алдуни (Нассо Накдаҳли, 67), Носир Ҳасан, Ҳусайн ал Воҳид (Умар ал Сума, 46). Япония-Баҳрайн-2:0 (0:0) 14 март. Йокогама. «Миллий» ўйингоҳи. 36233 томошабин. Ҳакам: Ким Донг Жин (Ж.Корея). Голлар: Такахиро (55), Киотаке (59). Япония: Шуинджи Гонда, Такахиро (Ямамура, 90), Хироки, Юсуке, Юки Отсу (Сайто, 82), Хигаши, Хамада, Сузуки, Харагучи, Ямагучи, Киотаке (Нагаи, 76). 1. Япония 6 5 0 1 13-3 15 2. Сурия 6 4 0 2 12-6 12 3. Баҳрайн 6 3 0 3 8-11 9 4. Малайзия 6 0 0 6 3-16 0 БАА олимпиячиларига имкониятни бой берган вакилларимиз ўз гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллаб, Вьетнам давлатида ўтувчи «плей-офф» баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишганидан хабарингиз бор. 25-29 март кунларига белгиланган кичик турнирда олимпиячиларимиздан ташқари, Уммон ва Сурия терма жамоалари ҳам иштирок этишади. Ўзаро ўйинларнинг тақвими билан қуйида танишишингиз мумкин. Эслатиб ўтиш жоиз, турнирда энг яхши натижага эришган жамоа 23 апрель куни Англиянинг Ковентри шаҳрида Африка вакили - Сенегал олимпия термасига қарши ягона баҳс ўтказади. Айнан шу учрашув ғолиби Олимпиадага йўлланма олади. ЎЙИНЛАР ЖАДВАЛИ 25 март (якшанба) Уммон-Сурия 27 март (сешанба) Ўзбекистон-Сурия 29 март (пайшанба) Уммон-Ўзбекистон.
Прикрепления: Картинка 1
Категория: SPORT XABARLARI | Просмотров: 762 | Добавил: gena-2345 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей



Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • русский/english
    Copyright MyCorp © 2024