Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун "Жар" стадионида ўзининг гуруҳ босқичдаги энг сўнгги учрашувини ўтказади. Рақибимиз - БАА терма жамоаси. Агар Вадим Абрамов шогирдлари бугун уч очкони қўлга кирита олса, биласизми нима бўлади? Олимпиада ўйинларига борамиз! Ҳа, футбол бўйича Ўзбекистон термаси ўз тарихида биринчи марта Лондонда бўлиб ўтадиган ёзги олимпияда ўйинларига йўлланма олади. Бутун дунёнинг нигоҳи қаратиладиган, миллиардлаб мухлислар томоша қиладиган олимпиада ўйинларида Ўзбекистон футбол жамоасининг ҳам баралла янграйди. Унгача эса, катта ҳажмдаги ишни амалга ошириш керак бўлади. Бугун ўз майдонимизда БАА олимпиячиларини мағлубиятга учратишимиз талаб этилади. Кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳам Вадим Карленович вазифамиз оддий, майдонга чиқиш ва ғалаба қозониш керак, вассалом, - деб айтиб ўтди. Аслида ҳам шундай. Бизга бошқача ҳисобнинг кераги йўқ. Акс ҳолда аҳволимиз янада қийинлашади. Эслатиб ўтамиз, ўйин Тошкент вақти билан соат 18.00да бошланади. Барча футбол мухлисларини "Жар" стадионига чорлаб қоламиз. Олға, йигитлар! Биз сизларга ишонамиз!