Меню сайта

Категории раздела
TURMUSH CHORRAXALARIDA [13]
SPORT XABARLARI [72]
ENG SUNGI YANGILIKLAR [78]
ISLOM OLAMI [9]
QUSHIQLAR MATNI [4]
NAZM GULSHANI [3]
BU JUDA QIZIQ [37]
MUHABBAT BEKATI [38]
SIZ UCHUN FOYDALI [5]
KINO ONLINE [11]
MUSIK ONLINE [8]
MP3 MUSIQALAR [7]
TELEFON UCHUN [0]
KOMPYUTER UCHUN [2]
SHoir Oshiq Baxrom Ijodidan [0]
SHERLAR [1]

Мини-чат
200

Наш опрос
SIZ QAYSI VILOYATDANSIZ?

Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов

Всего голосовало: 660


Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

русский/english
русский/english
Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Tanish.uz


Пятница, 26.04.2024, 13:57
Главная » 2012 » Январь » 18 » Футболни янада ривожлантириш йўлида
06:45
Футболни янада ривожлантириш йўлида
Президентимиз раҳнамолигида спорт соҳасида босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар нуфузли халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган моҳир спортчилар сафи кенгайишида муҳим ўрин тутмоқда. Олис, чекка қишлоқларда ҳам барча қулайликларга эга спорт иншоотлари барпо этилиб, замонавий талаблар асосида жиҳозланаётгани ёшларнинг спортга интилишини оширмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 19 январда қабул қилинган "2011-2013 йилларда республикада футболни ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам соҳага кўрсатилаётган эътиборнинг яна бир ёрқин ифодасидир. Мазкур қарор миллионларнинг севимли ўйини – футболни ривожлантиришда янги босқични бошлаб берди.

Сурхондарё вилоятида ҳам футболни ривожлантириш юзасидан муайян ишлар амалга оширилаётир. Маълумотларга кўра, вилоятда 30 стадион, 747 футбол, 276 мини-футбол майдони мавжуд. 834 футбол секцияларида 17 минг 300 нафардан зиёд ёшлар спортнинг мазкур тури билан мунтазам шуғулланмоқда. Вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли тўртта ихтисослаштирилган футбол мактаб-интернатида 777 нафар, учта футбол мактабида 370 нафар ўқувчи маҳорат сирларини ўрганаётир.

Вилоятда маҳоратли футболчиларни тарбиялаш борасида ўзига хос тажриба тўпланган. Хусусан, сурхондарёлик Фарруҳ Нурлибоев, Станислав Андреев ва Виктор Мачалов турли ёшдаги мамлакат терма жамоаларида тўп сураётир. Воҳада камол топган 18 нафар тажрибали футболчи вилоятлардаги олий лига жамоаларида ўз маҳоратини намойиш этмоқда. Вилоят футбол федерацияси ташаббуси билан жойларда вилоят чемпионати ва кубоги мусобақалари ўтказилиб, ғолиб жамоалар муносиб тақдирланмоқда. Вилоятда икки профессионал ва олти ҳаваскор футбол клублари фаолият юритмоқда. Айни пайтда Шўрчи туманидаги "Шўрчи-Лочин” футбол клуби Ўзбекистон миллий чемпионатининг биринчи лига жамоалари сафидан ўрин олган.

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида ушбу масала атрофлича муҳокама этилди. Сессияда футболнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мавжуд футбол майдонларида етарли шароит яратиш борасидаги ишлар кўламини кенгайтириш, футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, болалар ва ўсмирлар мактаблари, профессионал клублар ҳамда терма жамоаларда ўқув машғулотлари сифатини янада яхшилаш, футболчилар, мураббий ва ҳакамларнинг малакасини ошириш борасида йўл қўйилган камчиликлар атрофлича таҳлил қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

– Юртбошимизнинг эътибори ва ғамхўрлиги билан футболни янада ривожлантиришга давлат даражасида эътибор қаратилаётгани ўз самарасини бериши, шубҳасиз, – дейди Термиз шаҳридаги 1-футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати мураббийи Шуҳрат Холиёров. – Ўтган йили таълим муассасамиз жамоаси 1997-1998 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида футбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, мамлакатимиздаги олий ва биринчи лига жамоаларига 4 нафар ёш ўйинчи етказиб бердик. 9 ўқувчимиз мамлакат футбол академиясига йўлланма олди. Айни пайтда муассасамизда 217 ўқувчи 12 малакали мураббийдан маҳорат сабоқларини олмоқда. Ўқувчиларимиз орасида умидли ёш футболчилар кўпчиликни ташкил этади. Уларни юқори марралар сари рағбатлантириб, қўллаб-қувватлаш тизимини янада мустаҳкамлашга катта аҳамият берилмоқда.

ЎзА, Х.Маматрайимов, 07.02.2011
Олдин Кейин
Категория: ENG SUNGI YANGILIKLAR | Просмотров: 883 | Добавил: SAYT_BLATNOYI | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей



Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • русский/english
    Copyright MyCorp © 2024