Германия президенти Кристиан Вульф ўз хоҳишига кўра вазифасидан истеъфо берди. У Қуйи Саксония бош вазири бўлиб ишлаган пайти ўз вазифасини суистеъмол қилганликда айбланаётган эди. Мамлакат тарихида илк бор президентнинг даҳлсизлиги олиб ташланиши учун федерал судда иш бошлангач, у бўшаганини эълон қилди. "Жамиятдаги барчага бирдек муносабатда бўладиган давлат раҳбари бўлишни истадим. Президент бўлиш халқаро муаммоларнинг ечимига куч сарфлаш учун халқнинг қўллаб- қувватлашига эҳтиёжим бор. Бироқ айни пайтда бу қўллаб-қувватлашга эга эмасман, шу боис вазифамда ортиқ қола олмайман" деди у. 52 ёшли Кристиан Вульф Германиянинг ўнинчи ва энг ёш президенти эди