Меню сайта

Категории раздела
TURMUSH CHORRAXALARIDA [13]
SPORT XABARLARI [72]
ENG SUNGI YANGILIKLAR [78]
ISLOM OLAMI [9]
QUSHIQLAR MATNI [4]
NAZM GULSHANI [3]
BU JUDA QIZIQ [37]
MUHABBAT BEKATI [38]
SIZ UCHUN FOYDALI [5]
KINO ONLINE [11]
MUSIK ONLINE [8]
MP3 MUSIQALAR [7]
TELEFON UCHUN [0]
KOMPYUTER UCHUN [2]
SHoir Oshiq Baxrom Ijodidan [0]
SHERLAR [1]

Мини-чат
200

Наш опрос
SIZ QAYSI VILOYATDANSIZ?

Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов

Всего голосовало: 658


Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

русский/english
русский/english
Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Tanish.uz


Понедельник, 08.03.2021, 12:37
Главная » 2012 » Январь » 28 » ХОРАЗМГА ҚИЗ УЗАТИНГ, ХОРАЗМГА!
20:35
ХОРАЗМГА ҚИЗ УЗАТИНГ, ХОРАЗМГА!
Ана тўю мана тўй! Ана сизга кир ювадирғон мошину мана сизга дилбузар! Маза, маза, Хоразмда қиз туққанга маза. Қийин, қийин, бўйи чўзилиб, мўйлаби сабза уриб, отасининг кавушига сабзи соладиган бўлиб қолган йигитнинг шўрлик ота-онасига қийин! Минг йиллар тарихини ўзига жо айлаган гўзал ва қадим Хоразмнинг тўйларию бир-биридан қизиқ, антиқа урф-одатларини эшитмабсиз, демак, расмона тўю томошани билмабсиз! Мен айтай, сиз буёғини эшитинг…

СОВЧИЛАРУ ОВЧИЛАР
Хоразмда совчилик вазифасини йигитнинг аммаю холаси эмас, отаси билан амакиси ўз зиммасига олади. Қизнинг отасини кўндириб, қизини келин қилиб уйига олиб келишга бел боғлаб келган эркак совчиларни қиз томон ростмана меҳмондўстлик билан қарши олишади. Қизнинг отасини обдон "ўраб”, еб-ичиб, қоринни тўйдириб олган совчилар ниҳоят мақсадга ўтишади. "Ҳа, энди қизингизнинг бўйи етиб, ўғлимизнинг ҳам уйланадиган вақти келиб қолибди, ёшулли. Шу десангиз, икки ёшнинг бошини қовуштириб, кўнгилларини топиштириб, бир ёстиққа ёпиштириб дегандек…”
Қизи борнинг нози бор, албатта, қизнинг отаси совчи биринчи клеганидаёқ розилик бериб юборавермайди (Хоразм йигитларининг аксарияти кўз остига олиб юрган, аҳдлашиб қўйишга ҳам улгурган қизларига уйланадилар). Салгина мойиллик билдиргандек бўлиб, "ўйлашиб кўрайлик” дегандек гап қилади. "Бор барака” қилиб, амаллаб қизнинг отасини кўндиргандек қилган йигит томон: "Бу ёғини хотин-халаж ўзаро келишиб олишади”, – дея жуфтакни ростлаб қолади. Ҳа, бу ёғига томонлар тўйга рози бўлишса, том маънода "келишув” имзоланади: куёв томон тўй ҳаражатларининг ҳаммасини КЎТАРИШИ ШАРТ!
ЎҚИГАНИ ҚИММАТРОҚ, ЎҚИМАГАНИ АРЗОНРОҚ…
Хоразмда кўпинча "қизимни узатдим”, дейишнинг ўрнига "қизимни сотдим”, дейишади. Сабаби, қизни келин қилиб олиб кетиш чиндан ҳам а-анчагина қимматга тушади. Агар қиз ўқимишли бўлса, қалин пули бир миллион, бир ярим миллион атрофида, ўқимаган қизлар эса беш юзминг сўм атрофида "баҳоланади”. Хоразмликларда қизларни эрта "сотиб” юбориш йўқ, ўн тўққиз-йигирма ёшга тўлган қизнигина "турмушга тайёр” дея ҳисоблашади (албатта, баъзан лирик чекинишлар ҳам бўлиб туради).
ХИНОЯПАР – ҚИЗЛАР БАЗМИ
Тўйдан бир кун олдин қизникида келиннинг дугоналари ва қариндош қиз-жувонлар учун каттакон тўй – хинояпар бўлиб ўтади. Бунда хоразмлик гўзаллар эрталабдан кечгача ўйин-кулги, куй-қўшиқлар ҳамроҳлигида базму жамшид қуришади. Хинояпарда келин ва унинг дугоналари эртанги тўйга тайёргарлик қилиб, қўлларига хинадан турли безаклар чизишади, пардоз-андоз қилишади. Бу қиз базмга эркаклар, йигитлар киритилмайди, фақатгина ёш болакайларга рухсат бор, холос.
Хинояпарнинг эртаси куни куёв хонадонида тўй бошланади.Тушга яқин айланиш учун чиқиб кетган келин-куёв пешин вақтида куёвникига кириб келишади. Келин машинадан тушишдан олдин куёвникидан бир сигир олиб чиқилади. Келин бўлмиш сигирнинг арқонидан ушлаб пастга тушиши керак. Ҳа-я, келин тўй либосида эмас, Хоразмнинг миллий кийимларида, оёғида маҳси-кавуш бўлади. Боши эса қизлик уйидан чиқаётганда момолар томонидан оқ сурпда боғлаб қўйилган бўлади. Янгалар машинадан тушган келиннинг олдига тушиб, ёр-ёрни бошлаб юборадилар. Бу ёғи нақ бир-бир ярим соатлик "келин салом”га уланиб кетади. Куёвнинг ҳамма қариндош уруғлари, маҳалладаги таниш-билишларнинг ҳар бири исмига янгалар таъриф-у тавсифлар билан ёр-ёр айтиб, келин салом қилдиришади. Келин ҳар эгилиб салом қилганда кафтлари тиззасига тегиши лозим (шўрлик келиннинг бир ярим соат эгилиб туришини айтинг).
Бу вақтда эса куёвтўра жўралари билан алоҳида бир хонада, келин томондан келган гўшт, тухумқовурдоқларни мазза қилиб тушираётган бўлади. Куёвжўралар куёвнинг белини қийиқча билан маҳкам қилиб, беш-олти жойидан боғлаб, келинянгалар ўтирган жойга олиб келишади. Ана энди томошанинг зўри бўлади. Янга куёвнинг белидаги қийиқчани ечиши керак, ечса ечди, бўлмаса, куёвнинг нақ қирқ-элликтача жўраларининг ҳар бирига эгилиб салом қилиб чиқишига тўғри келади. Қийиқча жонивор шу қадар чандиб боғланган бўладики, унча-мунча янгаларнинг тиши ўтмай (пихини ёрган куёвжўралар қўли билан ечолмай, тишини ишга солиб тугунларни ечмоқчи бўладиган янганинг додини бериш учун баъзан қийиқчага қалампир суркаб қўйишган бўлишади), ноилож ёш келинчаклардай салом қилишларига тўғри келади.
ҚИЗ ЕНГИЛ БЎЛСА, ХЎП-ХЎП, ЙЎҚСА...
Янганинг додини берган куёвжўралар қуршовидаги куёв меҳмонлар ичида ийманибгина ўтирган келинни шарт кўтарадию устидан ошириб келинтахтга (чимилдиқли хонадаги безатилган каравотга) олиб бориб ташлайди (ҳамманинг гувоҳлигида!). Сўнг ўзи ҳам ётиб олади. Момолар келин-куёвнинг устига кўрпани ёпиб, "кўрпаёпди” қилишади (баъзан "кўрпага ботирди” ҳам дейишади). Сўнг куёв томондан кичикроқ болакайни келин-куёв ўртасидан, кўрпа остидан ирим қилиб ўтказишади. Куёв келиннинг бошидаги боғни ечиб ташлайди. Бу орада эса кеч кириб, куёв томону келин томондаги неча юзлаб меҳмонлар учун катта тўй-томоша бошланиб кетади. Хоразм тўйлари лазгининг шўх куйларию, хоразмликларнинг қувноқ, ўт-олов рақслари ҳамроҳлигида бўлиб ўтади.
ДАРВОҚЕ…
Тўйнинг эртаси куни куёвникида келин томондагилар учун "барак” зиёфати бўлиб ўтади. Яъни келиннинг оиласидагилар, қариндошлари чақирилиб, чучвара билан меҳмон қилинади.
Куёв бўлмиш эса нақ уч кун эрталабдан қизнинг уйига бориб, қайнона-қайнотасига эгилиб "куёвсалом” қилиши эвазига эса севимли қайнонаси ўз қўллари билан пиширган тухумқовурдоқни паққос тушириши лозим бўлади. Шунақа гаплар!
Категория: ENG SUNGI YANGILIKLAR | Просмотров: 769 | Добавил: SAYT_BLATNOYI | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1

Добавил: SARDORBEK
0

surprised oxo
Дата публикации: 29.01.2012 в 05:03 [Материал]
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей



Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • русский/english
    Copyright MyCorp © 2021