Меню сайта

Категории раздела
TURMUSH CHORRAXALARIDA [13]
SPORT XABARLARI [72]
ENG SUNGI YANGILIKLAR [78]
ISLOM OLAMI [9]
QUSHIQLAR MATNI [4]
NAZM GULSHANI [3]
BU JUDA QIZIQ [37]
MUHABBAT BEKATI [38]
SIZ UCHUN FOYDALI [5]
KINO ONLINE [11]
MUSIK ONLINE [8]
MP3 MUSIQALAR [7]
TELEFON UCHUN [0]
KOMPYUTER UCHUN [2]
SHoir Oshiq Baxrom Ijodidan [0]
SHERLAR [1]

Мини-чат
200

Наш опрос
SIZ QAYSI VILOYATDANSIZ?

Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов

Всего голосовало: 658


Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

русский/english
русский/english
Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Tanish.uz


Понедельник, 08.03.2021, 12:23
Главная » 2012 » Январь » 19 » YANA EL KLASIKO
19:29
YANA EL KLASIKO
Навбатдан ташқари йиғилиш,
навбатдан ташқари мажлисларни кўп
эшитганмиз, энди навбатдан ташқари
Эл Класиколарга ҳам кўникамиз,
шекилли. Декабрдаги тўқнашувдан
сўнг баҳор ойларигача Класико кўришни хаёлимизга ҳам
келтирмагандик. Испания футбол
федерацияси бизникилардан фарқли
ўлароқ икки кучли жамоани (ўтган
йилги Кубок финалчилари ёки
чемпионатнинг олтин ва кумуш соҳиблари) турнир сеткасининг икки
тарафига қўймаслигини унутган
эканмиз. Мана, улар финалда эмас,
чорак финалда тўқнаш келишди.
Энди бир ҳафта ичида иккита Класико
кўрамиз. ПЕП 41 ЁШДА Испания футбол федерацияси
"Барселона” учун атайин совға
тайёрлаганга ўхшайди. Чунки
биринчи ўйин санасида Пеп Гвардиола
таваллуд кунини нишонлайди. У 41
ёшга тўлади. Ва яна бир қизиқарли жиҳати, бир ҳафтадан кейин ўтадиган
жавоб учрашуви санаси – 25 январ
"Барселона”нинг "мияси” – Хави
туғилган кун. "Мана сизга сюрпризу,
мана сизга кир юводурғон мошина”.
Клубнинг XXI асрдаги афсоналарига айланиб улгурган икки инсон
ўзларига ўзлари исталган кўриниш
(ҳисоб)даги, безак(гол)лари билан
совға тайёрлашлари мумкин. Албатта,
жамоадошлари ҳам уларга
бажонидил кўмаклашишга тайёрлар. Ахир бу тарих. Бунақа тасодиф ҳар
доим ҳам рўй беравермайди. Қизиғи, Мауриньо ҳам ўз ҳамкасбига
"совға” тайёрлаши мумкин. Унга
шундай имконият берилди. ЖАМОАЛАРНИНГ ҲОЛАТИ Ўйинга иккала жамоа ҳам деярли бир
хил ҳолатда келди. Испания
чемпионатининг охирги турида "Реал”
ҳам, "Барселона” ҳам яхшигина тер
тўкди. Мадрид ўйинни бой бера туриб,
иккинчи бўлимда катта куч эвазига ғалабани ўз томонига оғдирган бўлса,
"Барса” аввалига иккита урди, кейин
иккита ўтказди, сўнг яна иккита уриб,
уч очколи бўлди. Ўйинлар оралиғи
бир кунни ташкил этгани боис,
"Реал”да класикога тайёргарлик учун бироз ошиқча вақт бўлди. Бу ошиқча
кунни Мауриньо футболчиларига дам
бериш билан ўтказди. Гвардиолада
эса бундай имконият бўлгани йўқ ва
жамоа "Бетис” билан кечган қийин
ўйинни ўтказибоқ машғулотларга киришди. Иккала жамоада ҳам йўқотишлар бор.
Мадридликлар таркибида анча
вақтдан буён марказий ҳимоячи
Карвалью жой олгани йўқ. Ди Мария
ҳам жароҳати боис бир қатор
ўйинларни ўтказиб юборди. Хедира бу сафни тўлдирган. Алваро Арбелао эса
"Малага”га қарши ўйинда олган қизил
карточка сабаб ўйинни ўтказиб
юборади. "Барселона”дан
ҳужумчилар – Виля ва Педро
жамоасига ёрдам бера олмайди. ТАРКИБЛАР Бир қарашда икки жамоанинг
оптимал таркиби барчамизга аёндек.
Бу – декабрда бўлиб ўтган
класикодаги таркиблар. Ўшанда
жамоалар ўзлариининг энг оптимал
таркибларида майдонга тушишганди. Лекин бу сафар Кубок доирасидаги
тўқнашув эканлигини ҳам ҳисобга
олиш лозим. Масалан, "Барселона”да
дарвозани бемалол Пинто қўриқлаши
ҳам мумкин. Чунки бу унинг
мусобақаси. Шундай нюанслар бўлса- да, таркиблар қуйидагича кўриниш
олишини тахмин қилиб кўраман:
Категория: SPORT XABARLARI | Просмотров: 564 | Добавил: SARDORBEK | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1

Добавил: SARDORBEK
0

barsaga gap yu
Дата публикации: 24.01.2012 в 19:16 [Материал]
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей



Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • русский/english
    Copyright MyCorp © 2021