![](http://s017.radikal.ru/i417/1204/db/f0d3579ced99.jpg) Булар Жасурбек Латипов (52 кг гача), Орзубек Шойимов (56 кг гача), Фазлиддин Ғоипназаров (60 кг гача), Ўктамжон Раҳмонов (64 кг гача), Аббос Атоев (75 кг гача) ва Элшод Расулов (81 кг гача).
Чорак финалда Ўктамжон Раҳмоновга кучли рақиб – жаҳон чемпионати совриндори Масатсугу Кавачи (Япония) рўбарў келди. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасининг тўлиқ устунлигида ўтган беллашувда бир неча кучли зарбаларни ўтказиб юборган япониялик боксчи 4 марта нокдаун ҳолатига тушди ва муддатидан олдин мағлубиятини тан олди. Ўктам Раҳмонов ярим финалга чиқиш баробарида Лондон Олимпиадасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Дастлабки учрашувда жанубий кореялик Сун Жай Вуни 21:6 ҳисобида мағлубиятга учратган Аббос Атоев чорак финалда малайзиялик Ҳорун Муҳаммад Фархон билан куч синашди ва иккинчи раундда рақибини нокаутга учратди. Шу тариқа жангни муддатидан олдин ўз фойдасига ҳал қилган Аббос Атоев ярим финалга чиқди ва Олимпиада лицензиясини қўлга киритди, дея хабар беради Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари бўйича вазирлик матбуот хизмати.
|