Ушбу муносабат билан қабул қилинган ҳукумат қарорида мазкур байрамни муносиб ўтказишга йўналтирилган қатор тадбирлар режалаштирилган.
Байрам кечаси Тошкентдаги Маданият ва санъат кўргазмалар залида бўлиб ўтади. Бу ерда мамлакат музейларининг энг яхши экспонатлари фотокўргазмаси очилади. Бу куни мамлакатдаги барча музейлар ўз эшикларини очади, уларга кириш бепул бўлади, дея хабар беради Маданият ва спорт ишлари бўйича вазирлик матбуот хизмати.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда илк бор "Музейлар кечаси”ни ўтказишга қарор қилинди, унга кўра музейлар кечгача ишлайди ва меҳмонларни кутади. Айни пайтда Ўзбекистонда 110 та музей фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 98 таси (шу жумладан йирик музейларнинг филиаллари ҳам) Маданият ва спорт ишлари бўйича вазирлик тасарруфидадир.
|