Главная » 2012»Январь»22 » Ўзбекистон олимпия терма жамоаси— Dubai Cup финалида
11:19
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси— Dubai Cup финалида
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Dubai Cup мусобақасида Россиянинг "Ростов" клубига қарши ўтказилган учрашувда кичик, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Учрашувнинг 15-дақиқасида Зохир Пиримов жарима майдончасига кириб борди ва тўпни чиройли услубда Кенжа Тўраевга етказиб берди. Кенжанинг яқин масофадан берган зарбаси аниқ чиқди ва терма жамоамиз ҳисобда олдинга чиқиб олди. Шундан сўнг ҳисоб учрашув охирига қадар ўзгаришсиз қолиб кетди. Хатто Санжар Қувватовнинг 60-дақиқада майдондан четлатилиши ҳам ўйиннинг боришига айтарли таъсир кўрсатмади. Вадим Абрамов шогирдлари лозим бўлганда ҳимояланиб, қарши ҳужумларда фаол иштирок этиб, совуққонлик билан ўйиннинг охирига қадар хотиржамликни сақлаб қолдилар. Энди мусобақа финалида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Санкт - Петербургнинг "Зенит" клубига қарши майдонга тушиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, санкт- петербургликлар Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини ушбу мусобақа доирасида 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлган эдилар. Учинчи ўрин учун бўладиган кураш "Шахтер" ва "Бунёдкор" клублари ўртасида кечадиган бўлди. Бешинчи ўрин учун эса "Ростов" ва Ироқ олимпия терма жамоалари кураш олиб борадилар. Бу ўринда энг эътиборли ҳолат шундаки, юртимиз шаънини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам, "Бунёдкор" клуби ҳам яна бир марта кучли рақибларга қарши кечадиган баҳсларда ўз тажрибаларини оширадиган бўлдилар. Вадим Абрамов шогирдлари аввал "Шахтер" билан куч синашган бўлсалар, энди "Зенит"га қарши тўп суришлари кутилмоқда. "Бунёдкор" клуби эса аксинча, бундан аввал "Зенит" билан беллашган эди, энди "Шахтер"га қарши кечадиган баҳсда ўз имкониятларини чамалаб кўрадиган бўлди. Dubai Cup B гуруҳи