Дубай шаҳрида ўз ниҳоясига етган «Dubai Matchworld Cup 2012» мусобақасининг финалида «Зенит» жамоасига қарши тўп сурган Ўзбекистон о.т.ж. 0:5 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувнинг 5-дақиқасидан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнаган вакилларимиз «Зенит» жамоасига қарши ҳеч қандай чора топа олишмади. Агар Акбар Тўраев майдондан четлатилмаганида ўйин натижаси бошқача бўлиши мумкинмиди? Балки... Аммо нима бўлганда ҳам мақсад мусобақада ғолиб чиқиш эмасди. Бор эътибор 5 февралдаги ўйинга қаратилгани ҳаммамизга жуда яхши маълум. «Зенит»дек кучли жамоаларга қарши ўтказилган ўйинлар натижаси муҳим бўлган учрашувларда бизга жуда ҳам асқотиши аниқ. Шундай экан, Ўзбекистон о.т.ж.га кейинги муҳим ўйинларда омад тилаб қоламиз! Ўзбекистон о.т.ж. - «Зенит» 0:5 Голлар: Лазович (10, пен.), Розина (68, 79), Дани (84, 86). Амалга оширилиши исталмаган пенальти: Гейнрих, 90+3.