Меню сайта

Категории раздела
TURMUSH CHORRAXALARIDA [13]
SPORT XABARLARI [72]
ENG SUNGI YANGILIKLAR [78]
ISLOM OLAMI [9]
QUSHIQLAR MATNI [4]
NAZM GULSHANI [3]
BU JUDA QIZIQ [37]
MUHABBAT BEKATI [38]
SIZ UCHUN FOYDALI [5]
KINO ONLINE [11]
MUSIK ONLINE [8]
MP3 MUSIQALAR [7]
TELEFON UCHUN [0]
KOMPYUTER UCHUN [2]
SHoir Oshiq Baxrom Ijodidan [0]
SHERLAR [1]

Мини-чат
200

Наш опрос
SIZ QAYSI VILOYATDANSIZ?

Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов

Всего голосовало: 658


Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

русский/english
русский/english
Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Tanish.uz


Понедельник, 08.03.2021, 12:33
Главная » 2012 » Январь » 29 » RUSLAN CHAGAEV YANA BIR QADAM OLDINDA
17:07
RUSLAN CHAGAEV YANA BIR QADAM OLDINDA
Чагаевга ҳомийлик қиладиган Германиядаги Universum Box-Promotion вакили Штефан Золтаунинг "Озодлик” радиосига билдиришича, ўзбек боксчиси жаҳон чемпионлиги камари учун жанг олиб бориш аҳдида қатъийдир ва унинг кечаги жанги бунга қодирлигини кўрсатди. 

- Руслан кеча гўзал жанг кўрсатди. У рақибини нокаут қилиб қўйишига сал қолди. Ўйлаймизки, Руслан ҳали кўп нарсага қодир ва кейинги жангларни ҳам шу зайлда давом эттиради, деб умид қиламиз, - деди Золтау.

Россиялик Александр Поветкин билан жангдаги мағлубиятидан беш ой ўтиб, ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев 28 январ куни тринидад-ва-тобаголик рақиби Кертсон Мансвелл устидан ғалаба қозонди. Жанг Германиянинг Эрфурт шаҳрида бўлиб ўтди.

Жанг бошланиши биланоқ очколар бўйича устунликни қўлга киритган Руслан учрашув сўнгигача бу устунликни бой бермади.

Чагаев ўзидан кўра бўйи баландроқ бўлган Мансвеллнинг бошига чап қўл билан тўғридан ва ёнбошдан кўплаб зарбалар беришга муваффақ бўлди, бироқ Русланнинг рақиби ҳам оёқда собит эканини намойиш қилди.

Чагаев ҳатто сўнгги раундда рақибини нокдаун қилишга эришди, аммо нокдаун оғир бўлишига қарамай, Мансвелл жанг охиригача оёқда қололди.

Жанг сўнгига келиб, Руслан Чагаевнинг ғалаба қозонганига на томошабинларда, на ҳакамларда, на-да боксчиларнинг ўзларида шубҳа қолган эди. Шунинг учун ҳам ҳакамларнинг Чагаев ғалаба қозонгани ҳақида эълон қилган қарори шунчаки расмий эътироф бўлиб қолди, холос.
 Чагаевнинг 35 ёшли рақиби Кертсон Мансвелл 25 та жанг ўтказиб, 22 тасида ғалаба қозонган, учта ўйинда ютқазган, 17 ўйинни нокаут билан тугатган. У 2009 йилда супер оғир вазнда Тринидад ва Тобаго чемпиони бўлган.

Иккала қўли билан кучли зарбалар бериш қобилиятига эга бўлгани учун "Оқ Тайсон” лақабини олган Руслан Чагаев эса бунгача профессионал рингда 27 та жанг ўтказиб, 24 тасида ғалаба қозонган, иккита ўйинда мағлубиятга учраган, бир ўйинни дуранг билан якунлаган. Руслан ҳам Кертсон каби 17 та ўйинни нокаут билан тугатган.

Жаноб Золтауга кўра, Чагаев шу йилнинг ўзида боксчи уч-тўртта жанг ўтказиши мумкин.

- Руслан учун бу ғалаба жуда муҳим эди. Энди у чемпионлик камари учун ака-ука Кличколардан бири билан, балки яна Поветкин ёки бўлмаса, германиялик Марко Ҳуқ билан жанг қилиши мумкин. Лекин унинг навбатдаги рақиби ким бўлиши ҳозирча аниқ эмас, -  деди Золтау.

Руслан Чагаев 2007 йилнинг 14 апрел куни россиялик рақиби Николай Валуевни енгиб, илк бор профессионал бокснинг WBA йўналиши бўйича энг оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпиони бўлганди. Лекин бундан икки ярим йил аввал украиналик боксчи Владимир Кличкодан мағлубиятга учраб, энг оғир вазн тоифасида чемпионлик камаридан мосуво бўлди.

Ўзбекистоннинг Андижон шаҳридан бўлган Руслан Чагаев бир неча йилдан буён Ҳамбургдаги Universum Box-Promotion клубида шуғулланиб келади.
Категория: SPORT XABARLARI | Просмотров: 588 | Добавил: SANI-SHAXZODANG | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1

Добавил: SARDORBEK
0

tabriklayman olg'a
Дата публикации: 30.01.2012 в 00:33 [Материал]
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей



Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • русский/english
    Copyright MyCorp © 2021