Хабарингиз бор, бугун Қаршининг «Насаф» клуби ўз майдонида «Ал Жазира» клуби билан ОЧЛ 1-тури доирасида ўйин ўтказиши лозим эди. Аммо бугун Қаршидаги қаттиқ ёққан қор туфайли эртага қолдирилди. Баҳс 7 март куни 17:00 да бошланади. Аслида 19:30 да бошланиши лозим бўлган ўйин 20:00 га қолдирилганди. Аммо кейин комиссар ўйинни яна 30 дақиқага қолдиришага қарор қилганди. Лекин майдон талабга жавоб бермагани сабабли учрашувни эртага қолдиришга мажбур бўлишди. Демак, ўйин эртага бўлиб ўтади
|