Меню сайта

Категории раздела
TURMUSH CHORRAXALARIDA [13]
SPORT XABARLARI [72]
ENG SUNGI YANGILIKLAR [78]
ISLOM OLAMI [9]
QUSHIQLAR MATNI [4]
NAZM GULSHANI [3]
BU JUDA QIZIQ [37]
MUHABBAT BEKATI [38]
SIZ UCHUN FOYDALI [5]
KINO ONLINE [11]
MUSIK ONLINE [8]
MP3 MUSIQALAR [7]
TELEFON UCHUN [0]
KOMPYUTER UCHUN [2]
SHoir Oshiq Baxrom Ijodidan [0]
SHERLAR [1]

Мини-чат
200

Наш опрос
SIZ QAYSI VILOYATDANSIZ?

Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов

Всего голосовало: 660


Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0

русский/english
русский/english
Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Tanish.uz


Пятница, 26.04.2024, 09:55
Главная » 2012 » Март » 4 » "Гиннес"га кирган ўзбек цирки!
12:52
"Гиннес"га кирган ўзбек цирки!




















Шундай иқтидор эгалари бўладики, уларни қанча тўсиқларга учрамасин, тошни ёриб чиққудек иродаси билан барибир ўзини намоён қилади. Бу шундай истеъдодки, у авлоддан-авлодга ўтиб ҳам камаймайди, балки мукаммалашиб, сайқалланиб бораверади. Ўзбек циркининг пайдо бўлиши, ривожланиши, бугунги муваффақиятлари ҳақида сўзлар эканмиз, беихтиёр Зариповлар сулоласи ёдимизга келади. Ушбу сулола ҳақида маълумотлар олиш учун Зариповлар сулоласининг учинчи авлоди вакили, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, "Дўстлик” ордени соҳибаси, Республика Эстрада ва цирк коллежи раҳбари Карима Зариповага мурожаат қилдик. СУЛОЛА ҲАҚИДА 1891 йили Тошкентдаги зиёли оилада ўғил дунёга келди. Унга Карим деб исм беришди. Карим ёшлигидан лой ва бошқа нарсалардан ўйинчоқ одамчалар ясарди. Турли мато қолдиқларидан куйлакчалар тикиб, уларни стол устида ўйнатишни ёқтирарди. Шу тариқа Карим 9 ёшида жажжи масҳарабоз бўлиб танилди. Отаси Зарифхўжа кенжа ўғлининг қизиқчилик қилишига қарши эди. Шу сабабли, Карим уйдан қочиб кетишга мажбур бўлди. 1920 йилда Карим ўз дўстлари билан бирга Тошкент циркини ташкил этади. Бу ерда Карим латофатли Муборакхон билан танишиб қолади. Орадан тўрт йил ўтиб, уларнинг ўғли Ҳаким дунёга келади. Кейинчалик эса қизи Холида туғилади. Фарзандлар ҳам ота-она йўлидан кетиб, болалигидан саҳнада катта бўлишади. Болалар саккиз ёшга етганда отасининг цирк труппасида ишлай бошлашади. 1928 йилда Карим Зарипов "Қизил Шарқ” труппасини ташкил этади. Бу труппанинг биринчи томошасини тайёрлаш учун Карим Зарипов олти ой тинимсиз меҳнат қилади. Аслида бу вақт отларни ўргатиш, машқларни такрорлаш ва бошқалар учун жуда қисқа фурсат эди. Карим Зарипов эса шундай қисқа муддатда томоша дастурини тайёрлаб улгуради. Карим Зарипов масхарабозлик ва қизиқчилик билан бирга чавандозликка ҳам қўл ура бошлаганди. У саҳнада ўргатилган отлар билан турли томошалар кўрсатарди. Алоҳида таъкидлаш лозимки, бу томошани тайёрлаш давомида Каримга унинг рафиқаси Муборакхон ҳам катта ёрдам берган. Кейинчалик эса Муборакхон Зарипова саҳнадаги профессионал қизиқчилик билан шуғулланувчи биринчи аёлга айланади. Уларнинг бу меҳнатлари эътироф этилиб, Карим Зарипов Ўзбекистон халқ артисти, Муборакхон Зарипова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланади. "Сулоламиздан фахрланаман..." — 1905-1910 йиллар циркни энди оммага танитаётган инсонларга қаршиликлар бўлмаган дейсизми? Биринчи бор саҳнага чиқаётган ўзбек аёлини фараз қилинг-а! Ўша вақтларда аёллар ҳатто юзини очиб юриши ҳам тасаввурга сиғмаган. Бувим Муборакхон Зарипова эса юрак ютиб, халқнинг олдига масхарабоз кийимида чиқиб, томошабинларни кулдирган. У шундай томошалар, қизиқчиликлар қилганки, одамларнинг хаёлига "Қаршимизда аёл киши, юзини очиб паранжисиз турибди!”, деган
фикр келмаган. Ваҳоланки, ўша вақтда битта одам бувимга қарата тош отса, тамом, тошбўрон қилиб юборишлари мумкин эди. "Тоҳир ва Зуҳра” ёки "Ўзбек Амазонкаси” — Отам Фахритдин Шарифбоев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист. У киши ҳам саҳнада кўп йиллар чавандоз, акробат, жонглёр сифатида фаолият олиб борган. Онам эса чавандоз бўлганлар. Таниганлар ота-онамни "Тоҳир ва Зуҳра” деб аташарди. Онам 1966 йилда от устида навбатдаги трюкни бажараётганида, манежга яқин жойлашган биринчи қатордаги томошабинлардан бири ўрнидан туриб кетади. Фавқулоддаги ҳолатдан ҳуркиб кетган Марварид лақабли от ўз йўналишини ўзгартиради. Онам эса томошабинлар тарафга йиқилиб тушади. Ўнг қўли тагида қолиб кетади. Онамни дарров шифохонага ётқизишади ва ўнг қўлини операция қилишади. Онам узоқ вақт даволанишига тўғри келди, аммо циркдан кўнглини узолмади. Онам Ҳолида Зариповани "Ўзбек Амазонкаси”, "Шарқ юлдузи” деб аташарди. Онам бир неча йиллар давомида циркда, от устидаги қийин машқларни бажариб, мухлислар кўнглидан жой олган. Онамнинг қилган меҳнатлари зое кетмади, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, "Шуҳрат” медали, "Дўстлик” ордени каби қатор мукофотлар билан тақдирланди. "Сафарой” қизлар — Онам Холида Зарипова санъатга
ўзини шунчалар фидо қилган инсон эди-ки, ҳатто шифокорлар ҳомиладор эканлиги сабабли вақтинчалик отга минишни таъқиқлашганига қарамай, чавандозлар гуруҳининг аъзоси сифатида томошаларда иштирок этаверарди. 1948 йили гастролдан
қайтишаётганда самолётда онамни дард тутиб қолади. Шу тариқа биринчи опам Юлдузхон дунёга келган. 1949 йили 10 ноябрда ҳам шунга ўхшаш воқеа содир бўлади. Бу сафар ҳам онамни самолётда дард тутиб қолади. Фақат бу гал улар Рига шаҳрига гастролга боришганди. Шунинг учун иккинчи опамни Ригинахон деб аташган. Учинчи опам Ойдинхон эса Челябинскка сафарга кетаётганларида дунёга келган. Мен қаерда туғилганимга қизиқаётгандирсиз? Кўпчилик болалар сингари туғуруқхонада дунёга келганман (кулиб). Отам бизни жуда яхши кўрарди. Онамнинг тортган азобларини, қийинчиликларини биз кўришимизни истамасди. Шунинг учун ҳам отам қизларини рақс мактабига ўқишга берган.Аммо юракдаги қизиқишни сўндириб бўлмас экан. Тўрт қиздан учтамиз барибир цирк билан алоқадор фаолият олиб бордик. "81 ёшли чавандоз” — Тоғам Ҳаким Зарипов ҳам ҳаётини цирк билан боғлаган. Улар бир неча йиллар давомида Ўзбек Давлат циркида акробат, жанглёр, чавандоз бўлиб фаолият
олиб борган. Хаким Зарипов бир неча йиллар давомида "Ўзбек йигитлари” труппасини бошқарган. Ҳатто 81 ёшида Циркда от ўйнатиб, чавандозлик қилади. Тоғамнинг аёли Нина Зарипова (Кейинчалик уларни Нурхон деб атаганмиз) ҳам циркни жуда яхши кўрардилар. Улар ҳам бир неча йиллар давомида Циркда балерина, "Ўзбекистон йигитлари” труппаси иштирокчи бўлиб фаолият олиб борган. Хаким Зариповнинг қилган меҳнатлари муносиб баҳоланиб, Ўзбекистон халқ артисти, Нина Зарипова эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган. "Суяксиз қиз” – Тоғам Хаким Зариповнинг циркка меҳри қанчалар баланд бўлганлигини икки фарзанди Гавҳар Зарипова ва Анвар Зарипов
цикр соҳасини танлаганлиги билан изоҳласам. Гавҳар Зарипова ва Анвар Зариповга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони берилди. Бир инсонда иқтидор кучли бўлса у келажак авлодга албатта ўтар экан. Гавҳар Зарипованинг қизи Карима Зарипова (Уни кичкина Карима деб атаймиз) "Суяксиз қиз” номи билан дунёга танилди. Унинг бажараётган трюкларини кўрган одам бу эътирофга амин бўлади. Хурсандчиликдан тўкилган кўзёшлар — Укам Улуғбек Зарипов 2008 йили Хитойда ўтказилган халқаро фестивалда "Ўзбек амазонкалари” гуруҳи билан иштирок этиб, чавандозлик санъати билан бутун дунёни ҳайратга солди. Уларнинг бу чавандозлик санъати "Гиннес” рекордлар китобига киритилди. Хитойликларни цирк санъати билан қойил қолдириш жуда қийин. Уларда цирк шунчалар ривожланганки, бошқа давлатларда ҳали хитойликларнинг
имкониятларини тасаввур этиш ҳам қийин. Аммо Хитойдаги чиқишларимизда томошабинлар ўрнидан туриб, 10 дақиқага яқин қарсак чалиб туришган. Бу ўзбек цирк санъатига берилган баҳо эди. Укам ютуққа эришганда бутун оила аъзоларимиз билан бобом Карим Зариповнинг қабрига бориб, зиёрат қилдик. Ҳаммамиз хурсандлигимиздан йиғлагандик. Ўшанда бобомнинг расмига қараб, у кишининг ҳам юзларида табассум кўргандек бўлдим. Тоғам Ҳаким Зариповнинг кичик невараси Карима Зарипова ҳам цирк соҳасида дунёга танилган. Уни "Суяксиз қиз” деб эътироф этишади. Айнан мана шу роли билан у ҳар йили анъанавий ўтказиладиган "Монте Карло” танловида иштирок этиб, "Суяксиз қиз” томошаси билан олтин медални қўлга киритган. "Монте Карло” танловида иштирок этишнинг ўзи қанчалар фахрли, унда ғолиб бўлиш эса иқтидор ва йиллаб қилинган меҳнат самарасидир. Кўнгилдаги гаплар: — Зариповлар сулоласи бутун дунёга ўзбек циркини танитган бўлишига қарамасдан, бирор кўчага ёки маҳаллага, лоақал мен ишлайдиган Эстрада ва цирк коллежига шу ном берилмаган. Шу нарса мени кўп ўйлантиради. Мени уч бора "Монте Карло” танловига "Ўзбек Амазонкаси” трюки билан таклиф қилишди. У ерда иштирок этиш учун одамлар қанча ҳаракат қилишади. Мен эса таклиф ола туриб ҳам у ерга боролмадим. У ерда иштирок этиш учун менга энг камида олтита от керак. Шуғулланиш учун жой керак. Ҳозир бундай имконият менда йўқ. Ўзбек Давлат циркига бир неча бор шу масала юзасидан мурожаат қилдим. Аммо улардан ҳалигача жавоб ололганим йўқ. Цирк отлар масаласида озгина ёрдам қилса, "Монте Карло” танловида чавандозлар трюки билан иштирок этиб, ғолиб бўлишимга ишонаман. Хулоса – Карима Зарипова билан суҳбатлашганда унинг Зариповлар сулоласига бўлган ҳурмати, фахри ўзгачалигини ҳис этасиз. Айниқса, Зариповлар сулоласи вакилларининг дунёга танилганлиги, цирк санъатида эришган ютуқлари, ҳамда сулоланинг давомчилари чиқаётганлигини алоҳида меҳр билан тўлқинланиб гапириши таҳсинга лойиқ. Ўзбек Циркининг шаклланишига муносиб хисса қўган Зариповлар сулоласининг давомчилари етишиб чиқаётганлигидан мамнунмиз.
Категория: ENG SUNGI YANGILIKLAR | Просмотров: 1462 | Добавил: DioR_KiNG_oF_DisS | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1

Добавил: Lezetta
0

O'QIMAGANGA O'XSHIYSIZ biggrin
Дата публикации: 04.03.2012 в 14:54 [Материал]
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей



Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • русский/english
    Copyright MyCorp © 2024