![](http://i026.radikal.ru/1203/4c/9ab0846910a4.jpg)
Осиё чемпионлар лигасининг 1-тури доирасида «Пахтакор» Жиддада «Ал Иттиҳод» клубига қарши майдонга тушди. Ўйинда тезкор гол киритилди. 3-дақиқада ён чизиқдан ташлаб берилган тўпни Муҳаммад Фавзи эгаллаб олди ва Темур Жўраевни алдаб ўтиб дарвозани ишғол этди – 1:0. 30-дақиқада эса Муҳаммад Нур тўпни қабул қилиб олиб яна марказга Муҳаммад Абусабанга ташлаб берди, унинг берган зарбаси дарвозага бориб тушди – 2:0. 37-дақиқада Александр Клецков асабларини жиловлай олмади. Ўзидан қочиб кетган рақибни йиқитди ва иккинчи сариқ карточкасини ишлаб олди. Бундан икки дақиқа олдин у биринчи марта огоҳлантирилганди. Биринчи бўлим мана шу ҳисоб билан тугади. Иккинчи бўлимда, 51-дақиқада ўнг қанотдан жарима майдонига ошириб берилган тўпни Николаев тўхтатиб қолди, аммо уни ёнида турган Муҳаммад Абусабан осонлик билан дарвозани ишғол этди – 3:0. 57-дақиқада Наоя Шибамуранинг хатосидан сўнг захирадан майдонга тушган Муҳаммад Умар Жўраев билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва тўртинчи голни урди – 4:0. Ўйин мана шу ҳисоб билан тугади.
|