Меню сайта

Категории раздела
TURMUSH CHORRAXALARIDA [13]
SPORT XABARLARI [72]
ENG SUNGI YANGILIKLAR [78]
ISLOM OLAMI [9]
QUSHIQLAR MATNI [4]
NAZM GULSHANI [3]
BU JUDA QIZIQ [37]
MUHABBAT BEKATI [38]
SIZ UCHUN FOYDALI [5]
KINO ONLINE [11]
MUSIK ONLINE [8]
MP3 MUSIQALAR [7]
TELEFON UCHUN [0]
KOMPYUTER UCHUN [2]
SHoir Oshiq Baxrom Ijodidan [0]
SHERLAR [1]

Мини-чат
200

Наш опрос
SIZ QAYSI VILOYATDANSIZ?

Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов

Всего голосовало: 660


Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

русский/english
русский/english
Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Tanish.uz


Суббота, 20.04.2024, 02:53
Главная » 2012 » Апрель » 11 » ҚОЙИЛМАҚОМ ЎҒИРЛИКЛАР
18:57
ҚОЙИЛМАҚОМ ЎҒИРЛИКЛАР
ОЛИФТА ЎҒРИЛАР
 Лондондаги обрўли туманда икки нафар пўрим кийинган басавлат эркак машҳур заргарлик дўконига киришган ва сотувчиларга қурол ўқталганча умумий миқдори 65 миллион долларни ташкил этувчи қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетишган. Улар дўкон ходимасини гаровга олиб, бинодан чиқишди ва турли машиналарга ўтириб, кўздан ғойиб бўлишди. Ушбу ўғирликни тергов қилаётган полициячилар жиноятчилар юзларини кучли пардоз қилишганини аниқлашди. Аммо ўғриларнинг ўзи шу кунгача топилмади. 

ОСОН ИШ
 Стокгольмдаги инкассация фирмаларидан бирининг қимматли қоғозлар сақланувчи омбори томига вертолёт қўнган. Ниқоб таққан жиноятчилар омборга киришган, йигирматача ходимнинг кўз ўнгида сейфларни портлатиб очишган, пулларни олишган ва дарҳол жуфтакни ростлаб қолишган. Ўғирликни содир этиш учун 20 дақиқа сарфланган, ундан кўрилган зиён эса 90 миллион фунт стерлингни ташкил этган. Шубҳа остидаги бир нечта шахслар қўлга олинган, аммо уларнинг ҳеч бирига айблов қўйилмаган. 

ШКАФ ИЧИДА КИМ БОР?  
 Вена шаҳрининг Нойбау туманида яшовчи 80 ёшли кампирнинг уйига икки нафар ўғри бостириб киришди. Пенсионер кампир ўзини йўқотиб қўймади, балки зудлик билан полицияга қўнғироқ қилди. Орадан бир неча дақиқа ўтар-ўтмас, тартиб посбонлари етиб келишди. Ўғриларнинг бири дарҳол таслим бўлди, иккинчиси эса шкафнинг ичига қамалиб олиб, ташқарига чиқишдан бош тортди. Шунда полициячилар шкаф эшигини синдиришга мажбур бўлишди. Ўғриларнинг иккови ҳам ҳибсга олинди. 

УЗОҚҚА ЕТОЛМАДИ
 Воронеждаги заргарлик дўконидан 80 миллион рублдан ошиқроқ пул ўғирланган. Жиноятчилар сигнализацияни ўчирувчи калитдан фойдаланишган. Орадан бир ҳафта ўтмай, милиция ходимлари дўконнинг сигнализацияси учун жавобгар бўлган хусусий қўриқлаш ташкилоти ходими В. Чукаев ва унинг шу дўконда сотувчи бўлиб ишлайдиган маъшуқаси Л. Дороховани қўлга олишди. Барча ўғирланган нарсалар жойига қайтарилди. 

БУНДАН ОСОНИ ЙЎҚ...
 Париж шаҳридаги Вандом майдонида жойлашган машҳур заргарлик дўконига харидор кирди. У қурол ўқталганча пештахталардаги 8 миллион долларлик заргарлик буюмларини олиб кетди. Жиноятчи ҳалигача топилгани йўқ. 

УДДАБУРОЛИКДА БЕҚИЁС
 Тольяттидаги банклардан бири битта ҳам ўқ узилмай талон-тарож қилинди. Тергов ишларидан маълум бўлишича, банк техник ходими А.Литейкин бошқа банкдан ўз ҳисобига 16 миллион рубль ўтказган, уларни нақд пулга алмаштирган ва жуфтакни ростлаган.
Категория: BU JUDA QIZIQ | Просмотров: 952 | Добавил: zaraza | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1

Добавил: 19_begzod_91
0

malumot u.n raxmat
Дата публикации: 12.04.2012 в 14:35 [Материал]
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей



Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • русский/english
    Copyright MyCorp © 2024