Меню сайта

Категории раздела
TURMUSH CHORRAXALARIDA [13]
SPORT XABARLARI [72]
ENG SUNGI YANGILIKLAR [78]
ISLOM OLAMI [9]
QUSHIQLAR MATNI [4]
NAZM GULSHANI [3]
BU JUDA QIZIQ [37]
MUHABBAT BEKATI [38]
SIZ UCHUN FOYDALI [5]
KINO ONLINE [11]
MUSIK ONLINE [8]
MP3 MUSIQALAR [7]
TELEFON UCHUN [0]
KOMPYUTER UCHUN [2]
SHoir Oshiq Baxrom Ijodidan [0]
SHERLAR [1]

Мини-чат
200

Наш опрос
SIZ QAYSI VILOYATDANSIZ?

Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов

Всего голосовало: 660


Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

русский/english
русский/english
Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Tanish.uz


Пятница, 26.04.2024, 07:26
Главная » 2012 » Январь » 26 » Муҳиддин қизиқнинг уйига ўт тушибди, деб эшитдик
09:10
Муҳиддин қизиқнинг уйига ўт тушибди, деб эшитдик
Муҳиддин қизиқнинг уйига ўт тушибди, деб эшитдик.

-Ёмон бўлибди. Ҳол сўраб, ҳамдардлик билдириб қўяйлик, - дедик.

Борсак, ҳақиқатдан ҳам уйлари ёниб кулга айланибди.

Муҳиддин акани култепалар орасида сигарет чекиб юрган ҳолда учратдик.

-Ие, бормисизлар? – деди у сигаретини бир четга отиб, очиқ чеҳра билан биз томон юраркан. – Э-э-э! Кеча келмадинглар-да, - қизиқ оғзини тўлдириб, завқ-шавқ билан давом этди, - роса томошани кўрардиларинг!

Янги ҳовли олгандик. Шуни кутиб тургандай келин ҳам туғиб ўтирипти-да! "Қутлуғ бўлсин, муборак бўлсин! Янги йил арафасида қўшалоқ байрам бўлиб кетибди, табриклаймиз!” дейишиб, бағдан қўни-қўшнилар чиқди, ағдан қудалар келди, ошна-оғайнилар йиғилди — тўйга айланиб кетди. Уйда ҳам одам, айвонда ҳам одам, ҳовлида ҳам одам, ҳаммаёқ одам! Вей, радиода эълон қилиб ҳам бунча одамни тўплаб бўлмайди!

Қайси бир барака топкур айтиб қўйган экан, маданиятдагилар бирйўла кўчиб чиқишди! Ўзи улар таъзияга ҳам умид билан боришади-да, "Мабодо "қистир-қистир” бўлиб қолмасмикин?” дейишиб...

Бу –тўй-ку!

Эшитадиганлардан ашула айтадиганлар кўп-ей! Биттаси қўшиқ эшитаман деб қулоғини динг қилса, саккизтаси унга қараб ашула айтаяпти!

Бир вақт қарасам, қўшиқ айтганлар келиб, эшитаётганнинг пешонасига пул қистириб кетаяпти:

-Барака топинг! Қулоғингизга Худо сабр берсин! — деб...

Эртаматан соат саккизда бошланган "тўй” кечаси соат ўнда тугаса-я! Битта чақалоқни "ювиш” маросими нақ ўн беш соат давом этса-я?! Шундаям одамларни едириб-ичириб-тўйдириб бўлмайди-ей! Тонг қоронғусида келволиб, ярим кечгача хўп тортган, аммо мен умримда кўрмаган бир-иккита "қадрдон”ларим, "Эрталабгача давом эттирамиз, тўй-тўйдек бўлсин!” деб туриб олибди.

Бола-чақаларга:

-Дераза-эшикларни ёп! Дарвозани тамбала! Булардан ё қочиб қутиласан, ё ўлиб! Ҳамманг машинага чиқ!-дедим.

Қочиб қутилдик-да!

Оққўрғонга етиб келиб, бир пиёла чой хўплаб, "Худога шукр!” деб турсак, Янгиқўрғондан биттаси ҳовлиқиб келди.

-Муҳиддин ака, уйингиз куйди, уйингиз куйди!-деди ўзини босолмай.

-Э, сенга хабар кечроқ келибди, уйим эрталабдан буён куйиб ётибди! – дедим бепарво.

-Э, ака, унақа эмас, ҳақиқий ўт-олов тушди уйингизга! Аламазак бўлиб ёняпти уйингиз!

-Эрталабдан кечгачаси каммиди?-деб Янгиқўрғонга келсак, вей уйимиз ёняпти!

Шунақаям аламазак бўлиб ёняптики, бир чақиримдан кўринади-ей!

Бизнинг уйдан чиққан алангадан бутун Янгиқўрғон ёришиб кетибди!

Мисоли Ленинграднинг оқ тунлари дейсиз!

Аломат! Ана томоша-ю, мана – томоша!

Одамларни айтинг, уйимиз атрофига кўчиб чиқишган ҳаммаси. Ҳаяжон билан бир-бирига гап маъқуллаб ётишибди:

-Ўҳ! Айвоннинг ёнишини қара, айвоннинг! Жуда-а, ёғочлари қуриб-қақшаб ёнадиган бўлиб турган экан-да, ўзиям!

-Э, булар "российский” ёғочлар-да, елими бор, шунга зўр ёнади!

-Ҳозир том қулаб тушса керак!

-Қулаб, қўшниникига тушса, томошанинг каттасини ана ўшанда кўрасан!

Бир хотин бешикдаги боласини ҳам кўтариб чиқибди.

-Алангани кўр,Оловиддин, алангани! Яхшилаб кўрвол, катта бўлганингда гапириб юрасан!-деяпти боласига.

Бир кампирни иккита ўғли эшак аравага юклаб чиқибди. Кампир саксонга кирганми ё тўқсонга, билмадим-у, аммо:

-Катта ёнғинларни кўрмай ўтиб кетаманми, дегандим беадад шукур, шунисига ҳам етказди!-деб юзига фотиҳа тортиб, шукроналар қилиб ётибди.

Ҳаммаёқ одам, аммо бирортаси оловга бир пақир сув сепай демайди!

Тўғри-да, шундай катта томошадан қолиб, энди бир ками сув сепиб юрсинми?!

Уни устига денг, газ балони рақсни бошлаб юборди. Вей, газ балони ростакамига рақсга тушар экан-ей!

"УАЗ” машинаси олгандик. Машинага катта газ балонини омлама орқали ўрнатиб, уни ўзимизча "газлаштиргандик”. Машина ёниб, оловнинг иссиғи ўтиб, ҳалиги газ балони ўрнидан туриб кетди! Исиган сайин жойида раққосалардай чайқалиб, ўйинга тушиб, атрофга олов пуркашни бошлаб юборди. Ана бу "рақс”ни томоша қилсангиз, фақат созандалар кам! Яна "раққос” денг, қайси томонда ўт ўчай деб қолса, ўша томонга қараб олов пуфлайди!

Беш минггача одам маза қилиб томошани кўриб тургандик, чинқириб ўт ўчирадиган машиналар келиб қолди!

-Шундай гўзал томошанинг белига тепишди!-деб турсам, уч-тўрттаси машинадан шошиб тушиб, одамларни туртиб-суртиб олдинга ўтишдиям. Аммо оғизларини очиб, бир-бирларига:

-Ановини қара-я! Мана буни ёнғин деса бўлади!-деб, улар ҳам маза қилиб, оловни томоша қиляпти-да!

-Ҳа?-десам, барака топкурлар умрида ёнғинни кўришмаганмикан, шошилинчда сув олиб келиш эсларидан чиқиб қолибди!

-Ташвиш қилаверманг,-деди уларнинг каттароғи. – Ҳозир Учкўприк, Бағдод, Данғара туманларининг "пожарний” командаларига хабар бердик, ажабмас, улар сув билан келиб қолса! Улар ҳам қуруқ келса, Наманганга ёки Андижонга қўнғироқ қиламиз!

Қиёмат томоша бўлди-да, ўзиям!

-Ҳа, ёмон бўлибди, ёнмаган ҳеч нарса қолмабди!-дедик.

-Ие, нимага ҳеч нарса қолмас экан? – Муҳиддин ака қўлларини пахса қилиб пўписа қилди. – Одамларга бир умр эсларидан чиқмайдиган воқеа қолди! Хў-хў, "Муҳиддин аканинг уйи ёнганда палон бўлганди, пистон бўлганди”, дейишиб ҳали буни неча йиллар гапириб юришади-ю! Бола-чақаларига ҳам айтиб беришса, охиратгача гапиришади.

-Ҳозиргина айтганларингиз қулоқма-қулоқ тарқалса, ёнғиндан кейинги янги ҳангома бўлиб буям тарихда қолади!-дедим.

-Ўлма!-Муҳиддин ака ҳовлининг ўнг томонида ёнғиндан омон қолган кичкинагина ошхона томон ишора қилди. – Кетдик, бундай тарихий воқеани ювмаса бўлмайди!-деди.
Категория: BU JUDA QIZIQ | Просмотров: 704 | Добавил: SAYT_BLATNOYI | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 4

Добавил: ╚►DJ_SHER◄╝
0

Kawmar
Дата публикации: 27.01.2012 в 14:07 [Материал]

Добавил: SARDORBEK
0

daxwat lol
Дата публикации: 27.01.2012 в 02:48 [Материал]

Добавил: SAYT_BLATNOYI
0

uvahahahahahaahahaha lol
Дата публикации: 26.01.2012 в 12:53 [Материал]

Добавил: SANI-SHAXZODANG
0

GAP YU lol lol lol lol lol lol lol
Дата публикации: 26.01.2012 в 12:30 [Материал]
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей



Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • русский/english
    Copyright MyCorp © 2024