Меню сайта

Категории раздела
TURMUSH CHORRAXALARIDA [13]
SPORT XABARLARI [72]
ENG SUNGI YANGILIKLAR [78]
ISLOM OLAMI [9]
QUSHIQLAR MATNI [4]
NAZM GULSHANI [3]
BU JUDA QIZIQ [37]
MUHABBAT BEKATI [38]
SIZ UCHUN FOYDALI [5]
KINO ONLINE [11]
MUSIK ONLINE [8]
MP3 MUSIQALAR [7]
TELEFON UCHUN [0]
KOMPYUTER UCHUN [2]
SHoir Oshiq Baxrom Ijodidan [0]
SHERLAR [1]

Мини-чат
200

Наш опрос
SIZ QAYSI VILOYATDANSIZ?

Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов

Всего голосовало: 660


Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

русский/english
русский/english
Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Tanish.uz


Суббота, 04.05.2024, 12:00
Главная » 2012 » Февраль » 5 » «Кенгуру»лар халтасига иккита гол!
16:38
«Кенгуру»лар халтасига иккита гол!
«Жар» стадионида бўлиб ўтган Лондон-2012 Олимпиядас саралаш баҳслари доирасидаги Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Ноқулай об-ҳаво шароитида, ноқулай майдонда бўлиб ўтган ўйинда вакилларимиз иккита гол киритиб, сув ва ҳаводек зарур бўлган уч очкога эга бўлишди. Ўйинга келадиган бўлсак, бундай шароитда ким биринчи бўлиб майдонга мослаша олса, ўша жамоа ташаббусни қўлига олиши аниқ эди. Кутилганидек, бу ишни вакилларимиз
биринчи бўлиб амалга оширишди. 7 дақиқадаёқ Кенжа Тўраев узоқ масофадан хавфли зарба йўллаб, дарвозабоннинг ҳушёрлигини синаб кўрди. Аммо орадан уч дақиқа ўтар- ўтмас, Австралия терма жамоси футболчилари ниҳоятда хавфли қарши ҳужум уюштиришди. Аммо бош билан берилган зарбани Қувватов ушлаб қола олди. 13 дақиқада Шерзод Каримов ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумдан сўнг тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Аммо унинг пасига лаббай деб жавоб берадиган ҳужумчи топилмади. 18 дақиқада Кенжа Тўраев фаоллиги эвазига бурчак зарбаси ишлади. Аммо футболчиларимиз ундан унумли фойдалана олишмади. Шу заҳоти қарши ҳужум уюштирган австралияликлар Акбар Исматуллаевнинг хатоси туфайли Қувватов билан деярли бирга бир вазиятга чиқиб кетишди. Аммо ҳужумчининг зарбаси ноаниқ кетгани фақат бизнинг омадимиз келганидан далолат беради. 24 дақиқада «олеруз»ларнинг ўнг қанотдан аутдан тўпни майдонга киритиб, хавфли ҳужум уюштиришди. Санжар Қувватовнинг суперсейви жонимизга оро кирди! 27 дақиқада Кенжа тўраев ўйин бошида амалга оширолмаган ишини амалга оширди. Унинг кутилмаганда узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон фақатгина тамошабин бўлиб кузатиб турди. Гол! Шундан сўнг австралияликлар ҳужумларга зўр бера олишди. Ҳатто бир вазиятда гол киритшга ҳам муваффақ бўлишди. Аммо ҳакам бу голни ўйиндан ташқари ҳолат деб инобатга олмади. Биринчи бўлимнинг охирларида Тимурхўжа Абдухолиқов ўрнига Иван Нагаев майдонга туширилди. Бу ҳолат Тимурхўжанинг жароҳат олгани билан баҳоланади, менимча. Чунки унинг ўйини қовушмаётганди деб бўлмайди. Вакилларимиз танаффусга иккита тўп фарқи билан ҳам чиқиб кетишлари мумкин эди. Аммо Шерзод Каримов бирга бир вазиятда тўпни дарвозабон оёқлари остидан ўтказаман деб, мақсадига эришга олмади. Иккинчи бўлим ҳам футболчиларимизнинг ҳужумлари билан бошланди. Аммо тез орада рақибларимиз ташаббусни ўз қўлларига олиб, дарвозамиз сари хавф сола бошлашди. Ўзбекистонлик футболчилар биринчи бўлимда ҳаддан зиёд кўп куч сарфлаб юборганликлари кўриниб қолди. Шу сабабдан ҳам кўпроқ натижани ушлаб қолиш учун ҳаракат қилиш бошланди. Австралияликлар ҳужуми эса борган сари хавфли тус оа бошлади. 69 дақиқада толиқиб қолган Исматуллаев ўрнига майдонга Бобур Омонов туширилди. Абрамов ушбу футболчини айни вақтида туширганини ҳам таъкидлаш зарур. Бобур майдонга тушиши билан Қувватов билан бирга – бир вазиятга чиқиб бораётган ҳужумчининг оёқлари остидан тўпни қоида бузмасдан олиб қўя олди. Австралияликлар босимни ошириш эвазига иккинчи бўлимда яна битта гол киритшди. Аммо бу сафар ҳам ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат туфайли голни бекор қилди. Иккинчи бўлим ўз ниҳоясига етиб бораётган пайтда эса Олег Зотеев Дель Пьеро услубида гол киритиб учрашувга нуқта қўйди. Олимпиячиларимиз Австралия терма жаомаси устидан ғалаба қозониб, Лондон олимпиадаси сари яна бир катта қадам ташлашди. Австралияликларнинг инобатга олинмаган бир эмас иккита голи ҳақида нима дейиш мумкин? Ҳақиқатан ҳам ўйиндан ташқари ҳолат
бормиди? Ўша вазиятда нима содир бўлганидан қатъий назар биз ҳакамнинг фикрига ҚЎШИЛАМИЗ! Ғалаба муборак бўлсин, азизлар!

Ўзбекистон – Австралия 2:0

Голлар: Кенжа Тўраев (27), Олег Зотеев (86).
Категория: SPORT XABARLARI | Просмотров: 905 | Добавил: SARDORBEK | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1

Добавил: Oshiq_Baxrom
0

омадузбекистон терма жамоаси бардам булинглар
Дата публикации: 05.02.2012 в 19:30 [Материал]
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей



Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • русский/english
    Copyright MyCorp © 2024