Главная » 2012»Март»5 » JAMBIL VILOYATIDA UZBEKLAR MINGAN AVTOBUS AVTOAVARIYAGA UCHRADI
20:13
JAMBIL VILOYATIDA UZBEKLAR MINGAN AVTOBUS AVTOAVARIYAGA UCHRADI
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида бир кунда икки автобус қулади ва икки киши нобуд бўлди.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган хабарга кўра, ҳалокат Алмати-Тошкент йўналишидаги магистрал йўлида содир бўлган.
Автобуслардан бирида 31 йўловчи бўлган ва ҳалокат натижасида 24 ёшли ўзбекистонлик воқеа жойида нобуд бўлган. Яна икки ўзбекистонлик шифохонага ётқизилган.
Яна бир ҳалокат ҳам айни йўлда ҳайдовчилар айби билан содир бўлган. Бу автобусда 53 йўловчи бўлган ва 46 ёшли йўловчи воқеа жойида нобуд бўлган. Унинг миллати ҳозирча ошкор қилингани йўқ.