Инглиз тилида ёзилган хабарда Гулнора Каримова шундай дейди: "Тез кунларда янги композицияни тугатаман, барча билан ўртоқлашишга шошяпман!". Шунингдек, твиттга янги дискнинг муқоваси ҳам илова қилинган. Хабарда альбомнинг аниқ чиқиш вақти кўрсатилмаган, аммо муаллифнинг ёзишича, унинг янги қўшиқлари шахсий кечинмаларига асосланган: "Альбомдаги барча қўшиқлар автобиографик... сўзларини турли сабаблар бўйича ёзиганман..Мусиқаси эса трип-хоп, софт-рок ва ҳатто поп-мусиқа билан қилинган экспериментдан иборат”.
|