Главная » 2012»Март»6 » «Бунёдкор» ўз майдонида«Аделаида Юнайтед»гамағлуб бўлди
22:36
«Бунёдкор» ўз майдонида«Аделаида Юнайтед»гамағлуб бўлди
Осиё чемпионлар лигасининг илк тури доирасидаги «Бунёдкор» - «Аделаида Юнайтед» ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида ҳар иккала жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. 12-дақиқада «Аделаида»нинг узоқ давом этган ҳужумидан сўнг тўп ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди, бурчак тўпидан сўнг ҳужумчиларга ёрдамга келган Найжел Бугард боши билан дарвозани ишғол этди – 0:1. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳужумларни асосан мезбонлар ташкил этишди. Аммо Анвар Солиев, Баҳодир Пардавев ва Девид Карнилар дарвозага аниқ зарба бера олишмади. Иккинчи бўлимда ҳам «қалдирғочлар» ҳужумларни уюштиришда давом этишди, аммо голни яна рақиблар уришди. 54- дақиқада Девид Карнини чап қанотда рақиблар томонидан қўполлик билан тўхтатиб қолинди, Карпенконинг ошириб берган тўпини Галекович ушлаб олиб қарши ҳужумни бошлаб берди. Қарши ҳужумга ўтиб кетган рақиблар тезкорлик билан майдон марказини босиб ўтишди. Икки ҳужумчига қарши биргина ҳимоячи қолиб кетди, дастлабки зарбани Нестеров қайтарди, аммо Энтони Голецнинг берган зарбаси дарвоза тўрига бориб тушди – 0:2. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 3- дақиқасида захирадан майдонга тушган Камолиддин Мурзоев ҳисобни қисқартирди – 1:2. Ўйин мана шу ҳисоб билан якунланди.