![](http://t0.gstatic.com/images?q=tbn:ANd9GcQU8CjcuNIYkjqp8f5SNqv3LFGW9cCTHvP2bv517TrMXZEUVC9K5Q)
Етиб келдик ўша кунга ҳам. Бугун Японияда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3-саралаш босқич учрашувларининг гуруҳдаги сўнгги 6- тур баҳсида майдонга тушади. Рақибимиз - кимсан Япония термаси. Ўз номи билан маълуму-машҳур жамоа. Осиёнинг сўзсиз энг кучли термаси. Бугун Вадим Абрамов шогирдлари самурайларга қарши ўта муҳим бўлган ўйинни ўтказишади. Ўзбекистон термасининг асосий таркибида еттита футболчи йўқ. Лекин, келажаги умидли ёшларимиз бор. Хабарингиз бор, Япония ўз таркибига энг сара футболчиларини йиға олган. Уларнинг мақсади - бизни доғда қолдириб, гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиш. Бизники-чи? Бизники ҳам уларникидан кам эмаслигини кеча бош мураббийимиз таъкидлаб ўтди. Ҳар ҳолда очко улашиш учун Японияга ташриф буюрмадик. Хуллас, бугун катта футбол кўрамиз. Ўйин эса, Тошкент вақти билан 15.32да бошланади. Ўзбекистон термасига омад тилаб қоламиз! Олға, йигитлар!
|