Меню сайта

Категории раздела
TURMUSH CHORRAXALARIDA [13]
SPORT XABARLARI [72]
ENG SUNGI YANGILIKLAR [78]
ISLOM OLAMI [9]
QUSHIQLAR MATNI [4]
NAZM GULSHANI [3]
BU JUDA QIZIQ [37]
MUHABBAT BEKATI [38]
SIZ UCHUN FOYDALI [5]
KINO ONLINE [11]
MUSIK ONLINE [8]
MP3 MUSIQALAR [7]
TELEFON UCHUN [0]
KOMPYUTER UCHUN [2]
SHoir Oshiq Baxrom Ijodidan [0]
SHERLAR [1]

Мини-чат
200

Наш опрос
SIZ QAYSI VILOYATDANSIZ?

Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов

Всего голосовало: 660


Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

русский/english
русский/english
Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Tanish.uz


Пятница, 19.04.2024, 04:14
Главная » 2012 » Апрель » 9 » Бу йил “Miss World 2012” дунё гўзали танловида Ўзбекистон гузали
00:41
Бу йил “Miss World 2012” дунё гўзали танловида Ўзбекистон гузали


Бу йил "Miss World 2012” дунё гўзали танловида Ўзбекистон вакиласи илк бор қатнашади. 

Бу ҳақда танлов ташкилотчисининг расмий саҳифасида эълон қилинди.

Лекин ҳозирча танлов расмий сайтида Ўзбекистондан қатнашадиган қизнинг кимлиги ҳақида маълумот йўқ¸ унинг фотосурати ҳам жойлаштирилмаган. 

Дунёнинг энг гўзал қизи деб эътироф этилишга даъвогар ўзбек соҳибжамолининг ким экани "Miss World" сайтида яқин фурсатда эълон қилиниши айтилган.

Лекин, "Miss World" сайтида эълон қилинган миллий танловлар рўйхатида Ўзбекистон йўқ.


Маданият вазирлигининг хабари йўқ

Танловга сал кам беш ой қолган бир пайтда унда Ўзбекистондан ким қатнашиши, дунёнинг энг гўзал қизи бўлишликка даъвогар Ўзбекистонда қандай танлаб олиниши ҳақида Озодлик суҳбатлашган маҳаллий расмийлар бирор маълумотга эга эмасликларини билдирдилар.

- Маданият вазирлиги бу билан шуғулланмайди. Бизнинг ваколатимизга кирмайди бу. Агар Фонд Форум каби  хусусий ташкилот шуғулланмаётган бўлса, яна билмадик ¸ деди Ўзбекистон Маданият вазирлигининг 21 март куни Озодлик боғланган расмийларидан бири.

Ўзбекистондан дунё гўзали танловида бу йил ким қатнашишини билмаëтган расмийлар¸ бунинг ортида мамлакат Маданият вазирлиги фаолиятини ўз қўлига олган Фонд форум¸ аниқроғи бу форум эгаси президентнинг тўнғичи Гулнора Каримова турган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар.


Гулнора Каримованинг Форуми ҳам танловдан бехабар

Айрим Интернет нашрларида балки Каримова хонимнинг ўзи дунё гўзаллари танловида қатнашар, деган ярим ҳазил тахминлар ҳам билдирилган.

Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова раҳбари бўлган Фонд Форумдагилар эса буни қатъият рад этишди.

- Биз эмас, точно,  деди Фонд Форум матбуот вакили Динара Дўлтаева.

Шу ой бошида Гулнора Каримованинг "Гули” брэнди либослари Москвада бўлиб ўтган "Россия гўзали” танловида тақдим этилган эди.

- Москвадаги "Мисс Россия” гўзаллик танловида ҳар йили биронта дизайнерни кийимларини олиб, финалда тақдим қилишади. Авваллари, Юдашкин каби дизайнерларни либослари тақдим этилган. Бу йил ташкилотчилар "Гули”ни танлашди. Яъни, у дизайнер сифатида у ерда қатнашди,  деди Динара Дўлтаева.


Ўзбек жамияти танлов ҳақида икки қутбга бўлинган

62-бор ўтказилаётган бу йилги "MIss World” танлови 18 августда Хитойнинг ички Монголия минтақасида жойлашган Ордос шаҳрида бўлиб ўтади.

Танлов  ғолибасига ўтган йилги дунё гўзали венесуэлалик Ивиан Саркос янги тож кийдиради.

Дунёнинг энг гўзал қизи номи учун Ўзбекистон вакиласидан ташқари яна 120 га яқин мамлакат вакиласи ўзаро рақобатлашади.

Ўзбек соҳибжамолининг дунё гўзаллик танловида қатнашиши борасида ўзбекистонликлар нима дейди?

- Жуда зўрку. 100 фоиз аминман¸ дунёда гўзаллик бобида ўзбек қизларимизга тенг келадигани йўқ,  дейди тошкентлик 35 яшар Муҳаббат.

Гўзаллик танлови шартларидан бири қизларнинг саҳнага чўмилиш костюмида чиқишидир.

Ўтган йили "Miss World" танловининг финал босқичида Британия номидан муслима қизнинг қатнашиши мусулмонлар ғазабини келтирган эди.


Категория: ENG SUNGI YANGILIKLAR | Просмотров: 1232 | Добавил: zaraza | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1

Добавил: REP_91
0

baribir wirinimday bulolmiydi tongue
Дата публикации: 10.04.2012 в 22:12 [Материал]
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей



Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • русский/english
    Copyright MyCorp © 2024