Меню сайта

Категории раздела
TURMUSH CHORRAXALARIDA [13]
SPORT XABARLARI [72]
ENG SUNGI YANGILIKLAR [78]
ISLOM OLAMI [9]
QUSHIQLAR MATNI [4]
NAZM GULSHANI [3]
BU JUDA QIZIQ [37]
MUHABBAT BEKATI [38]
SIZ UCHUN FOYDALI [5]
KINO ONLINE [11]
MUSIK ONLINE [8]
MP3 MUSIQALAR [7]
TELEFON UCHUN [0]
KOMPYUTER UCHUN [2]
SHoir Oshiq Baxrom Ijodidan [0]
SHERLAR [1]

Мини-чат
200

Наш опрос
SIZ QAYSI VILOYATDANSIZ?

Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов

Всего голосовало: 660


Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

русский/english
русский/english
Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Tanish.uz


Вторник, 23.04.2024, 10:51
Главная » 2012 » Январь » 26 » «Барселона» - «Реал» 2:2. Цейтнот
05:57
«Барселона» - «Реал» 2:2. Цейтнот
«Ноу Камп» стадионида бўлиб ўтган Испания Кубогининг чорак финали жавоб учрашувида «Барселона» ва «Реал» жамоалари 2:2 ҳисобида ўзаро жанговар дуранг қайд этишди. Бу натижага аввалги ўйиндаги «Барселона» ғалабаси билан якунига етган 2:1 ҳисобини ҳам қўшадиган бўлсак, умумий натижа 4:3 кўринишини ҳосил қилади. Каталония
жамоаси ярим финалда. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, ҳар доимгидек «Реал» жамоаси дастлабки сонияларданоқ(!) яраланган шер каби олдинга ташланди. Рақибни тилка- пора қилиб ташлаш важоҳати бор эди «Реал»да. Ҳимоячиларнинг ўзаро тушунмовчилиги оқибатида Игуаин 1- дақиқдаёқ дарвозабон билан яккама- якка вазиятга чиқиб кетди. Аммо кимсан «Барса»дан бундай совғани кутмагани учунми, вазиятдан унумли фойдалана олмади. Биринчи бўлимнинг бошларида «Қироллик клуби» вакилларида яна бир қатор қулай имкониятлар юзага келди. Бу вазиятда биринчи учрашувда майдонга тушмаган Ўзилнинг плеймейкерлик маҳоратини алоҳида эътироф этиш лозим. Аммо жамоадошлари Германия терма жамоаси аъзосининг пасларини голга айлантира олмай, кўкка совуриш билан вақтни ўтказдилар. Кўп ҳолларда «Барселона» дарвозабони Хосе Пинтонинг ҳам ишончли ҳаракат қилганини таъкидлаб ўтиш керак. Шундан сўнг Ўзилнинг ўзи ҳам дарвозага хавф солишга ҳаракат қилиб кўрди. Унинг чамаси 30 метрлардан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонга қайтди. Бу вазиятда Пинто томошабин вазифасини бажариб беганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур. Биринчи бўлимнинг иккинчи ярмига келиб, каталонияликлар ўзларининг севимли усуллари - қисқа паслар орқали тўпни назорат қилиб, ўйиндаги ташаббусни ўз қўлларига ола бошлашди. Аммо «Реал» ҳимояда ниҳоятда тартибли ўйнашга ҳаракат қилгани учун, яққол хавфли вазиятлар содир этишга йўл қўймади. Санчес кўп ҳолларда ҳимоячилар қуршовида қолиб кетди. 30-дақиқада Иньеста жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди. Унинг ўрнига майдонга тушган Педро кўп ўтмай ўзини кўрсатди. Месси Алвешнинг пасидан сўнг бир ўзи майдоннинг катта қисмини босиб ўтиб, тўпни икки ҳимоячи орасидан ўтказиб, Педрога оширди. Педро эса шошилмасдан, бир
зум дарвозанинг мўлжалга олишга ҳам улгуриб, ҳисобни очди. Бу вазиятда «Реал»нинг чап қанот ҳимоясига жавобгар бўлган Арбелоа ўз зонасини очиқ қолдирганди. Бу гол «Реал» жамоаси руҳиятига қаттиқ таъсир ўтказди. Касильяс, Роналду каби жамоанинг етакчи футболчилари ҳам анча тушкунликка тушиб қолишди. «Барселона» бундан унумли фойдаланиб, орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас яна бир тўп киритишга муваффақ бўлди. Алвеш жарима зарбасидан сўнг қайтган тўпни
тўхтатиб ўтирмасдан дарвозанинг узоқ бурчагига «санчиб» қўя қолди. Шундан сўнг майдонда ҳақиқий кураш бошланди. Футболча эмас, жанговар кураш. Аввалига ҳакамга ҳамла қилинди. Кейин футболчилар бир-бирларига. Албатта, иккита тўп ўтказиб юборган «Реал» вакиллари алоҳида жонбозлик кўрсатишди. Ҳакам бир амаллаб биринчи бўлимни якунлаб олди. Кўринишидан ўйин тақдири муддатидан аввал ҳал бўлганга ўхшарди. Аммо мана шу ўринда «Реал» устози Моуриньонинг мураббийлик қобилиятига тан бериш лозим. У жамоасини иккинчи бўлимга яна жанговар руҳда олиб чиқишга ўзида куч топа олди. Ўйин яна бошидан бошланди. Албатта, ҳисобни инобатга олмаганда. «Реал» фаоллиги эвазига жарима зарбаси ишлади. Жарима майдончасига ҳаводан етказиб берилган тўпни Рамос боши билан дарвозага йўллади. Аммо ҳакам бу вазиятда Рамосни Алвешга нисбатан қоида бузганликда айбдор деб топиб, ушбу голни ҳисобга олмади. Шунга қарамай, «Қироллик клуби» ортга чекинмади. Бу ҳолат ҳам уларни олдинга интилишдан тўхтатиб қололмади. «Барселона» эса рақибини қарши ҳужумда жазолаш учсун пайт пойлаб турди. Моуриньо аввалига Гранеро, кейинчалик эса бир йўла икки футболчи – Бензема ва Кальехонларни майдонга тушириб, жамоаси ўйинини сезиларли тарзда кучайтира олди. Роналду ва Бенземанинг тўрт дақиқа оралиғида киритган голлари кутилмаганда «Барса»ни хавотирга солиб, «Реал» учун қоронғу йўлак охиридаги умид шамчироқларини ёқиб юборди. «Реал» ташаббусни тўлиқ ўз қўлига олиб, рақиб жарима майдончаси олдида кучли босим уюштира бошлади. Ўйинда вазият анча таранглашди. Биргина гол учрашувга нуқта қўйиши аниқ эди. Кўп вазиятларда у ёки бу томоннинг қўполлиги эвазига ўйин тез-тез тўхтаб турди. Вақт ўз якунига етгани сари Моуриньо шогирдлари шошилиб ҳаракат қила бошлашди. Бунинг натижасида эса қоида бузилишлари кўпайиб кетди. 88- дақиқада Серхио Рамос иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди. Аммо «Реал» ҳужум уюшитиришда давом этаверди. «Барселона» қарши ҳужумларда самарали ҳаракат қила олмади. Ҳакам томонидан учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди. Аммо ушбу қўшимча дақиқаларнинг ярми майдондаги футболчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш билан ўтди. Финал ҳуштаги янграганида, «Реал»нинг аксарият футболчилари норози бўлиб, ҳакам билан тортиша бошлашди. Шахматда «цейтнот» деган ҳолат бор. Рақибга навбатдаги юриш қилиш учун белгиланган вақт етмай қолганида, «цейтнот» ҳолати эълон қилинади. «Қироллик клуби» футболчилари ҳам бугун «цейтнот»да қолиб кетишди.
Барселона – Реал Мадрид – 2:2 (2:0, 0:2)
Голлар:
Педро (43), Даниэл Алвеш (45) - Роналду (68), Бензема (72).
Категория: SPORT XABARLARI | Просмотров: 758 | Добавил: SARDORBEK | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2

Добавил: ╚►DJ_SHER◄╝
0

Omad
Дата публикации: 27.01.2012 в 14:07 [Материал]

Добавил: SANI-SHAXZODANG
0

biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin ZUR ZURDA
Дата публикации: 26.01.2012 в 11:53 [Материал]
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей



Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • русский/english
    Copyright MyCorp © 2024