Меню сайта

Категории раздела
TURMUSH CHORRAXALARIDA [13]
SPORT XABARLARI [72]
ENG SUNGI YANGILIKLAR [78]
ISLOM OLAMI [9]
QUSHIQLAR MATNI [4]
NAZM GULSHANI [3]
BU JUDA QIZIQ [37]
MUHABBAT BEKATI [38]
SIZ UCHUN FOYDALI [5]
KINO ONLINE [11]
MUSIK ONLINE [8]
MP3 MUSIQALAR [7]
TELEFON UCHUN [0]
KOMPYUTER UCHUN [2]
SHoir Oshiq Baxrom Ijodidan [0]
SHERLAR [1]

Мини-чат
200

Наш опрос
SIZ QAYSI VILOYATDANSIZ?

Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов

Всего голосовало: 660


Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

русский/english
русский/english
Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Tanish.uz


Суббота, 27.04.2024, 06:29
Главная » 2012 » Февраль » 3 » ЖЧ-98 финали олдидан Роналдоганима қилган эди?
22:44
ЖЧ-98 финали олдидан Роналдоганима қилган эди?
1998 йил Францияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати ҳали-ҳануз футбол мухлислари орасида ўзгача завқ билан ёдга олинади. Орадан ўтган 14 йил вақт давомида футбол жамоатчилиги нақ 3та мундиал гувоҳи
бўлганига қарамай, Франция яшил майдонларида бўлиб ўтган учрашувлар ўзининг жозибаси ва шиддати билан алоҳида ажралиб туради. Яхши биласиз, ўша Жаҳон чемпионатида бразилиялик «сўйлоқ тиш» Роналдо ўзининг ажойиб хатти- ҳаракатлари билан футболга қизиқмайдиган кўплаб инсонларни ҳам миллионлар ўйинига «шайдо» қилиб қўйганди. Финал учрашувида майдон эгаларига қарши бўлиб ўтадиган ўйинда ҳам Роналдодан кўпчилик ажойиб ўйин кутган, деярли ҳеч ким Бразилиянинг чемпионликка эришишига шубҳа қилмаётганди. Аммо кутилмаганда финалдан олдин Роналдонинг тоби қочиб қолиб, унинг майдонга тушиши катта сўроқ остида қолади. Бразилия терма жамоасининг барча мухлислари ўшанда қаттиқ ташвишга тушиб қолишганди. Бутун мундиал давомида жамоани олдинга бошлаб, ажойиб голлари билан финалга қадар етиб келган Роналдонинг ўйинда иштирок этмаслиги ҳаттоки Бразилия терма жамоасидек жамоа учун ҳам катта йўқотиш эди. Бироқ шифокорлар Роналдони майдонга туширишга муваффақ бўлишди. Шунга қарамай у финалда ўз ўйинини намойиш эта олмаганини жуда яхши биласиз. Зиданнинг қаҳрамонлиги эса алоҳида мавзу... Кўпчилик мухлисларни «Ўшанда Роналдога нима қилганди?» деган савол қийнаб келиши аниқ. Футболчининг айнан мезбонларга қарши финал ўйини олдидан бундай ҳолга тушиши бир қатор шубҳа-ю гумонлар эшигини очиб юборгани ҳам
бор гап. Аммо аниқ фактларсиз барча гап-сўзлар бор-йўғи миш-мишга айланиб қолади. Хўш, ўшанда аслида нима бўлганди? Дунёга машҳур врач-кардиолог Бруно Кару ЖЧ-98 финали олдидан нималар рўй берганини қуйидагича ҳикоя қилади. «Роналдо дам олиш чоғида диванда ётиб, Формула 1 баҳсларини тамоша қилишни яхши кўрарди. Ўшандай ётган пайтида бўйнининг нотўғри жойлашуви оқибатида юрак қон томирларининг қисқариб туришини таъминлаб турадиган ва қон босимини белгилайдиган қалқонсимон безлар сиқилиб қолган. Бу эса ўз навбатида футболчида ҳушдан кетиш ҳолатини юзага келишига сабаб бўлган. Роналдо ўша ҳолатдан сўнг бир қатор тестлардан ўтди. Электрокардиограмма натижалари, унинг юраги дақиқасига 18 маротаба ураётганини кўрсатди. Бу эса Роналдонинг юраги ҳеч қандай механик ёки электрик фаоллик кўрсатмаётганидан далолат берарди. Бу нохуш ҳолатни бартараф этиш учун биз унга кучли дори воситаси беришга мажбур бўлдик. Бундай восита орқали машҳур актриса Мерилин Монро ўз жонига қасд қилганини ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман. Бу восита инсон мияси фаолиятини сусайтириб, боксчиларда кучли зарба натижасида юзага келадиган «грогги» ҳолатига тушириб қўяди. Яъни маълум вақт давомида инсон буткул ҳолсизланиб қолади. Роналдонинг финалдаги нурсиз ўйинини мана шу сабаб билан изоҳласа бўлади. Эсингизда бўлса, финалдан сўнг Бразилияга учиб боришганида, Роналдо ўша дори воситасининг таъсирида самолётдан тушаётиб, худди маст одамдек гандираклаб кетганди» дейди Бруно Кару.
Категория: SPORT XABARLARI | Просмотров: 723 | Добавил: SARDORBEK | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей



Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • русский/english
    Copyright MyCorp © 2024