Меню сайта

Категории раздела
TURMUSH CHORRAXALARIDA [13]
SPORT XABARLARI [72]
ENG SUNGI YANGILIKLAR [78]
ISLOM OLAMI [9]
QUSHIQLAR MATNI [4]
NAZM GULSHANI [3]
BU JUDA QIZIQ [37]
MUHABBAT BEKATI [38]
SIZ UCHUN FOYDALI [5]
KINO ONLINE [11]
MUSIK ONLINE [8]
MP3 MUSIQALAR [7]
TELEFON UCHUN [0]
KOMPYUTER UCHUN [2]
SHoir Oshiq Baxrom Ijodidan [0]
SHERLAR [1]

Мини-чат
200

Наш опрос
SIZ QAYSI VILOYATDANSIZ?

Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов

Всего голосовало: 660


Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

русский/english
русский/english
Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Tanish.uz


Среда, 24.04.2024, 08:25
Главная » 2012 » Февраль » 2 » Ўзбекистон терма жамоаси жаҳончемпионатида қатнашади
22:00
Ўзбекистон терма жамоаси жаҳончемпионатида қатнашади
2012 йилнинг 16-28 июль Туркияда эшитиш қобилиятига эга бўлмаган ва заиф эшитувчи футболчилар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилади. Мазкур жаҳон чемпионатида дунёнинг етакчи 16 терма жамоалари қатори Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Мазкур жаҳон чемпионати йўлланмалари учун саралаш баҳслари 2011 йили бўлиб ўтган эди. Мамлакатимиз футболчилари Жанубий Кореянинг Чангвон шаҳрида ўтказилган саралаш босқичида муваффақиятли қатнашиб, жаҳон тожи учун кечадиган ҳал қилувчи финал баҳсларига йўлланмани қўлга киритган эдилар. Куни кеча мазкур жаҳон чемпионатига
қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси "В" гуруҳида Испания, Япония ва Миср терма жамоалари билан куч синашадиган бўлди. Мамлакатимиз футболчилари дастлабки учрашувни 17 июлда Миср терма жамоасига қарши ўтказадилар. Орадан икки кун ўтиб вакилларимиз Испаниялик футболчиларга рўбарў келсалар, 21 июль куни кечадиган гуруҳдаги сўнгги ўйинда Япония терма жамоаси билан баҳс юритадилар. Гуруҳ ўйинлари 22 июлга қадар ўтказилиб, 23 июлдан плей-офф баҳслари бошланади. Ўз гуруҳларида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган терма жамоалар чорак финал баҳсларида, 3 ва 4-ўринларни банд этган термалар эса 9-16-ўринлар учун кечадиган ўйинларда майдонга тушадилар. Ярим финал учрашувлари 25-июлга белгиланган бўлса, жаҳон чемпионати
ғолиби 28 июль куни маълум бўлади. Жаҳон чемпионатининг қолган гуруҳларидан қуйидаги терма жамоалар ўрин эгаллашган.
"А" гуруҳи
Туркия
Ж.Корея
Германия
АҚШ
«В» гуруҳи
Ўзбекистон
Испания
Япония
Миср
"С" гуруҳи
Украина
Эрон
Россия
Венесуэла
"D" гуруҳи
Франция
Таиланд
Греция
Бразилия
Категория: SPORT XABARLARI | Просмотров: 743 | Добавил: SARDORBEK | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей



Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • русский/english
    Copyright MyCorp © 2024