Меню сайта

Категории раздела
TURMUSH CHORRAXALARIDA [13]
SPORT XABARLARI [72]
ENG SUNGI YANGILIKLAR [78]
ISLOM OLAMI [9]
QUSHIQLAR MATNI [4]
NAZM GULSHANI [3]
BU JUDA QIZIQ [37]
MUHABBAT BEKATI [38]
SIZ UCHUN FOYDALI [5]
KINO ONLINE [11]
MUSIK ONLINE [8]
MP3 MUSIQALAR [7]
TELEFON UCHUN [0]
KOMPYUTER UCHUN [2]
SHoir Oshiq Baxrom Ijodidan [0]
SHERLAR [1]

Мини-чат
200

Наш опрос
SIZ QAYSI VILOYATDANSIZ?

Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов

Всего голосовало: 660


Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

русский/english
русский/english
Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Tanish.uz


Пятница, 29.03.2024, 12:45
Главная » 2012 » Март » 3 » Ўзбек боксчиси АҚШда ғалабага эришди
21:06
Ўзбек боксчиси АҚШда ғалабага эришди
Спорт соҳасига ихтисослашган championat.com сайтининг хабар беришича, ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Мамажонов WBC USNBC титулига расмий номзод бўлди. 

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 1 март куни АҚШнинг Огайо штатидаги  Коламбус шаҳрида  профессионал бокс кечаси ўтказилган. Мазкур  тадбир доирасида WBC USNBC титулини қўлга киритишга расмий номзодлик учун бокс мусобақаси ўтказилган.

Фарғоналик боксчи Баҳодир Мамажонов жаҳон чемпиони мақомига собиқ номзод, америкалик Майкл Кларк билан рингга чиққан. Икки боксчи ўртасидаги жанг 10 раунд давом этган. Шундан сўнг уч ҳакамдан икки нафари Баҳодир Мамажонов Майкл Кларкни 76-75 ва 77-75 ҳисобида енгганини эълон қилган. Учинчи ҳакам эса 76-75 ҳисоби билан Майкл Кларк ғолиб келганини билдирган.

Ҳакамларнинг кўпчилиги ўзбек боксчисига овоз бергани ҳисобга олиниб, Баҳодир Мамажонов ғолиб деб эълон қилинган. Шундай қилиб Баҳодир Мамажонов WBC USNBC титули учун расмий номзод сифатида тан олинди.

Баҳодир Мамажонов профессионал боксда 9 та жанг ўтказган ва бирортасида ҳам ютқазмаган. Макл Кларк эса анча тажрибали боксчи бўлиб, у 46 марта рингга тушган ва фақат 6 мартагина ютқазган.

Баҳодир Мамажонов профессионал боксдаги 8-жангини ҳам АҚШда ўтказган. 28 январ куни у Техас штатидаги Ҳюстон шаҳрида Робер Ҳилл билан рингга тушган ва уни 6 раундда енгган эди.

Баҳодир Мамажонов  жорий йил охиригача ёнгил вазнидаги профессионал боксчилар йигирмалигига кириш ниятини билдирган. Ўзбекистонлик боксчи келажакда жаҳон чемпиони бўлиш мақсадини кўзлайди.

Баҳодир Мамажонов профессионал боксга 2011 йилнинг май ойида қўшилган. Бунга қадар у  бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси бўлган. У бир қатор халқаро ва минтақавий чемпионатлар ғолиби ҳисобланади.
Категория: SPORT XABARLARI | Просмотров: 715 | Добавил: SANI-SHAXZODANG | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей



Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • русский/english
    Copyright MyCorp © 2024