Меню сайта

Категории раздела
TURMUSH CHORRAXALARIDA [13]
SPORT XABARLARI [72]
ENG SUNGI YANGILIKLAR [78]
ISLOM OLAMI [9]
QUSHIQLAR MATNI [4]
NAZM GULSHANI [3]
BU JUDA QIZIQ [37]
MUHABBAT BEKATI [38]
SIZ UCHUN FOYDALI [5]
KINO ONLINE [11]
MUSIK ONLINE [8]
MP3 MUSIQALAR [7]
TELEFON UCHUN [0]
KOMPYUTER UCHUN [2]
SHoir Oshiq Baxrom Ijodidan [0]
SHERLAR [1]

Мини-чат
200

Наш опрос
SIZ QAYSI VILOYATDANSIZ?

Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов

Всего голосовало: 660


Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

русский/english
русский/english
Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Tanish.uz


Пятница, 19.04.2024, 21:07
Главная » 2012 » Апрель » 5 » узингизга бериб куринг шу саволларни
03:08
узингизга бериб куринг шу саволларни
1. Бугун эрталаб ўнг тарафдантуриб, калимаи тавҳид ҳамда калимаи тамжидни ўқидингми?
2. Бугун кун чиққунга қадар, Қуръон ўқиб, Аллоҳни зикр қилдингми?
3. Бугунги кунинг учун ҳалолдан ризқ топиб, ҳалолдан ризқ ейишни сўрадингми?
4. Бугун бомдод ва шом намозларидан сўнг, истиғфор айтдингми?
5. Бугун беш вақт намозни эркаклар масжидда ва аёлларболалар билан уйда ўқидиларми?
6. Бугун 360 аъзойингдан ҳар бирининг садақоти учун икки ракаат зуҳо намозини ўқидингми?
7. Бугун азон чақирилгандан сўнг, унинг дуосини ўқидингни?
8. Жума кунги намозгача вожиб бўлган амал – ғусл олдингми?
9. Бугун овқатланаётганингда,кийим кияётганингда махсус дуоларни ўқидингми?
10. Бугун Ислом динида бўлганинг учун Аллоҳга ҳамду-сано айтдингми?
11. Бугун кўзинг кўргани, қулоғинг эшитгани, қалбинг фаҳмлагани учун шукрлар айтдингми?
12. Бугун тирик юрганингни ғанимат билиб, ўлимингга тайёргарлик кўрдингми?
13. Бугун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қайси суннатини тирилтирдинг?
14. Бугун ҳадислардан қанча ўргандинг ва бошқаларга қанча ўргатдинг?
15. Бугун кўзингни, қулоғингни, баданингни ҳаромдан тийдингми?
16. Бугун ўлимни кўриб, ибратолдингми? «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» дедингми?
17. Бугун неча марта ўлимни эсладинг?
18. Бугун эркаклар таҳорат қилиб, жанозаларга бордиларми?
19. Бугун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга неча марта саловот айтдинг?
20. Бугун Аллоҳ учун касални зиёрат этдингми?
21. Бугун бировдан амри-маъруф ёки наҳйи мункар эшитдингми?
22. Бугун неча қатор оят ва нечта сура ўқидинг?
23. Бугун Аллоҳ розилиги учунқайси мусулмонга ёрдам бердинг?
24. Бугун бировга ваъда берган бўлсанг, устидан чиқдингми ёки устидан чиқа олмасанг, узр келтирдингми?
25. Бугун Аллоҳ розилиги учуношкора ёки махий яхшилик қилдингми?
26. Бугун сендан биров юз ўгирган бўлса, бориб ярашдингми?
27. Бугун Аллоҳ розилиги учунғазабингни ютдингми?
28. Бугун сенга бир мусулмон зулм қилиб қўйган бўлса, уни кечирдингми?
29. Бугун биров сени ҳамма нарсадан маҳрум бўлса, унга бирон нарса бердингми?
30. Бугун кимни Аллоҳ учун яхши кўрдинг, кимни Аллоҳ учун ёмон кўрдинг?
31. Бугун энг яхши кўрган нарсангни Аллоҳ розилиги учун бера олдингми?
32. Бугун исломдан бехабар юрган қайси бир гумроҳни Исломга чақирдинг?
33. Бугун неча марта ўзингни кулгудан тийиб турдинг?
34. Бугун Аллоҳдан қўрқиб, неча марта йиғладинг?
35. Бугун неча марта тавба қилиб, Аллоҳга қайтдинг?
36. Бугун Ер юзидаги мазлум мусулмонлар ҳақида дуо қилдингми?
37. Бугун қайси бир мусулмоннинг ҳожатига ярадинг?
38. Бугун қайси бир мусулмонга табассум қилдинг?
39. Бугун ғийбатдан, чақимчиликдан, ёлғондан ва бемаъно тортишувлардан тилингни тийдингми?
40. Бугун ширкдан сақландингми? 
Категория: MUHABBAT BEKATI | Просмотров: 948 | Добавил: zaraza | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Архив записей



Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • русский/english
    Copyright MyCorp © 2024