Главная » 2012»Февраль»9 » Тожикистон термасини биринчи борчет эллик мураббий бошқаради
20:16
Тожикистон термасини биринчи борчет эллик мураббий бошқаради
Футбол бўйича Тожикистон миллий терма жамоасини биринчи бор чет эллик мураббий бошқарадиган бўлди. 46 ёшли босниялик мутахассис Кемал Алиспахич энди Тожикистон термасига бош мураббий этиб тайинланган. Тожикистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралаш учрашувларида кўрсатган суст ўйини сабабли амалдаги бош мураббий истеъфога чиқарилган эди. Жамоа бошқарувига келган Кемал Алиспахич илгари Швейцариянинг "Лозанна" ва Эроннинг "Саба" клубларида ишлаган. Эслатиб ўтамиз, қўшниларимиз саралаш учрашувларида биз билан биргаликда Япония ва КХДР терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган ва бирорта ҳам очко қўлга кирита олмаган эди. Айни пайтда Тожикистон термаси Жаҳон рейтингида сўнгги ўринлардан бирини эгаллаб турибди.