Россиялик олимлар 2030 йилга қадар Ой, Венера ва Юпитерда фазовий тадқиқотлар олиб бориш учун янги ракета яратиш устида иш бошлашди. Коинотни ўрганишга жиддий киришган "Роскосмос" Ойга фазогирларни юбориб, тупроқ намунасини олиб келиш, Венера ва Юпитер каби сайёраларни яқиндан ўрганиш масалаларини режалари қаторига қўшиб қўйди. Шунингдек, бошқа давлатлар фазовий станциялари билан ҳамкорликда Марсда станция қуриш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.