Главная » 2012»Май»22 » Россия президенти июн ойида Ўзбекистонга келмоқчи
00:03
Россия президенти июн ойида Ўзбекистонга келмоқчи
Бу ҳақда Россияда чиқадиган "Ведомости” газетаси ўзининг Кремлдаги манбаларига таянган ҳолда хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, кейинги ой бошида Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия президенти сўнг 6-7 июн кунлари Пекинда ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига жўнаб кетади.
"Ведомости” қайдига кўра, саммитдан қайтиш чоғида Путин Қозоғистонга сафар қилиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.