Главная » 2012»Апрель»30 » Realdan Gonsalos,Xiguan va Kakalar ketishi mumkin
12:11
Realdan Gonsalos,Xiguan va Kakalar ketishi mumkin
» ЕВРОПА Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин ва ярим ҳимоячиси Какалар ёзги трансфер мавсумида жамоа таркибидан кетишлари мумкин. Франциядаги бир қатор оммавий ахборот воситалари томонидан хабар қилинишича, бу ҳар иккиси ҳам яқинда ПСЖ клуби президенти Нассир Ал Хелайфий билан учрашиб, суҳбатлашиб олганлар. Парижликлар бош мураббийи Карло Анчелотти бу футболчилар келгуси мавсумда Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок эта олишларига ишонишини билдирган. Шу сабабли ҳам, ПСЖ раҳбарияти Кака ва Игуаинни сотиб олишга уриниб кўрадилар. Айниқса бразилиялик футболчининг парижликлар сафига ўтиб кетиши эҳтимоли жуда катта. Кака "Реал" таркибида ўтгандан буёнжароҳатларга ўралашиб қолди ва шу вақтга қадар ҳам асосий таркибдан жой ола олмади. Бундан ташқари, бу футболчининг маоши ҳам жуда катта бўлиб, унинг таркибда бўлиши мадридликларга йилига 10 миллион еврога тушади. Шу сабабли ҳам "Реал" клуби раҳбарияти уни сотиб юборишга рози бўлиши мумкин.