Главная » 2012»Февраль»3 » «Реал» битта ўртоқлик ўйини учун 2миллион евро сўрамоқда
22:39
«Реал» битта ўртоқлик ўйини учун 2миллион евро сўрамоқда
Гондураснинг «Олимпия» жамоаси ўзининг 100-йиллик юбилейини нишонлаш пайтида Мадриднинг «Реал» жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш ниятида. Аммо бу мақсадга эришиш учун «Олимпия» жамоаси раҳбарияти бир қатор талабларни бажариши лозим бўлади. «Қироллик клуби» битта ўртоқлик ўйини учун 2 миллион евро миқдорида маблағ сўрамоқда. Бундан ташқари «Реал» жамоаси тарафидан қўйилган қуйидаги талаблар ҳам бажарилиши керак: табиий майсали футбол майдони, тренажёр зали, тўхталишларсиз давом этадиган, 1-классдаги 50 та ўриндиқдан иборат чартер рейси, беш юлдузли меҳмонхона, учта лимузин, олтита одам сиғадиган иккита фургон, спорт анжомлари учун микроавтобус, шунингдек, шахсий қўриқчилар.