Полшада бир бири билан тўқнашиб ағдарилган поезд вагонлари ичидаги йўловчиларни қутқариш ниҳоясига етмоқда
Қутқарув ишлари якшанбадан душанбага ўтар кечаси ҳам давом этди.
Полша жанубида икки поезд тўқнашиб кетгани оқибатида 15 одам нобуд бўлди, 60 киши жароҳатланди.
Озодликка маълум бўлишича¸ тўқнашув пайтида тўрт вагон мутлақ вайрон бўлган.
4 март куни эрталаб воқеа жойига етиб борган Полша Бош вазири Доналд Туск шанба куни кечқурун рўй берган воқеани "мамлакат тарихидаги энг мудҳиш поезд ҳалокати” деб атади.
Бу ҳалокат кейинги 22 йилдан бери мисли кўрилмагани айтилмоқда.
Воқеа жойига келган Полша президенти Бронислав Коморовский қутқарув ишлари тугаганидан кейин мамлакатда мотам эълон қилинажагини билдирди.
Варшава-Краков йўналишидаги иккита поезднинг бир бири билан тўқнашиб кетиши сабабларини прокуратура ва темир йўл ҳалокатлари бўйича ҳукумат комиссияси ўрганмоқда.