"Одноклассники" ижтимоий тармоғи пуллик хизматлардан кейинчалик тўлов шарти билан фойдаланиш имкониятини яратмоқда. Бу эса сайтнинг барча фойдаланувчиси ушбу хизматлардан бемалол фойдаланиши ва кейинчалик ўзига қулай пайтда хизмат учун пул тўлаши мумкин деганидир. Бугун "Одноклассник"да 200 та атрофида турли хизматлар жорий қилинган. Улардан 6 таси эса пуллик ҳисобланади. Булар: совғалар, ўйинлар, «5+» баҳо қўйиш, ишоралар (смайлик), кўринмаслик, ёпиқ профиль. Бунгача фойдаланувчилар ушбу хизмат турлари учун ўза захоти тўловни амалаг оширишган. Эндиликда эса ҳар бири киши ушбу хизмат учун ўзига қулай пайтда пул тўлаши мумкин. Аввалига фақатгина совғалар учун шундай имтиёзлар жорий қилинади, кейинчалик бошқа пуллик хизматлардан янги қоида асосида фойдаланиш мумкин. Мисол учун ҳозирда сиз ҳисобингизда етарли маблағ бўлмасада кимгадир совға юборишингиз ёки «5+» баҳо қўйишингиз мумкин. Сайт ҳисобингизга пул тушиши билан керакли суммани ечиб олади. "Одноклассник"да ҳисобни банк карталари, уяли телефон, электрон пул ёки терминал орқали тўлдириш мумкин. булар орасида энг оммабопи sms-тўлов ҳисобланади. Сайтнинг 60% дан ортиқ фойдаланувчилари айнан шу йўл билан пуллик хизматлардан фойдаланишади.