АҚШ президенти Барак Обама Суриянинг Хомс шаҳрида тинч фуқароларнинг қирғин қилинишида президент Башар ал-Ассад бошлиқ ҳукуматни айблади.
- Ассад ўз фуқароларини ўлдириш кампаниясини ҳозир тўхтатмоғи ва ҳокимиятдан кетиб, мамлакатда демократик ўзгаришлар учун йўл очиб бериши керак, - деди Обама.
АҚШ президентининг ушбу баёноти Хомсда ҳукумат қўшинлари жума куни 217 одамни ўлдиргани ҳақидаги хабарлар ортидан янгради.