Кеча Порт Саид шаҳрида маҳаллий Ал-Масри футбол жамоаси Қоҳиранинг Ал-Аҳли жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратгач, стадионда ишқибозлар ўртасида шафқатсиз тўқнашув келиб чиқди.
Порт Саид шаҳрида юзлаб футбол ишқибозлари ўртасида оммавий тўқнашувлар содир бўлганидан кейин Миср расмийлари Қоҳира шаҳрида бошқа жамоалар ўртасидаги ўйини ўтказилишига рухсат бермади.
Бундан ғазабланган футбол ишқибозлари эса стадион трибунасидаги ўриндиқларнинг бир қисмини ёқиб юборди.
Давлат телевидениеси Миср Футбол федерацияси олий лига жамоалари ўртасидаги барча ўйинларни номаълум муддатга қолдирганини хабар қилди.