Главная » 2012»Февраль»14 » IFFHS: Эрматов XXI асрнинг энг яхши ҳакамларидан бири
20:09
IFFHS: Эрматов XXI асрнинг энг яхши ҳакамларидан бири
Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) томонидан ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматовга дунё бўйича 2011 йилнинг энг яхши ҳакамлари рўйхатида учинчи ўрин берилди.
2010 йили Эрматов ушбу рўйхатда иккинчи ўринни эгаллаган эди.
Шунингдек, Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси томонидан эълон қилинган XXI асрнинг энг яхши ҳакамлари рўйхатида Равшан Эрматов 19 ўринни эгаллади.
Ўтган йилнинг 23 ноябрида Равшан Эрматов кетма-кет тўртинчи маротаба Осиëнинг энг яхши ҳаками деб топилди.
2010 йилда Эрматов Жанубий Африкада ўтган Жаҳон чемпионатида илк ўйинга ҳакамлик қилди ва битта чемпионат давомида жами бешта ўйинни бошқарган футбол тарихидаги учинчи ҳакам, деб эътироф этилган эди.