Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия жамоаси 11 феврал куни Дубайда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Филиппин жамоаси устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Феврал ойи охирига қадар Ўзбекистон Олимпия жамоаси Уммон ва Миср жамоалари билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши режаланган.
2012 йилда Лондонда бўладиган Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш учун Ўзбекистон олимпия жамоаси навбатдаги ўйинни 21 феврал куни Қатарда Ироқ жамоасига қарши ўтказади.
14 март куни Ўзбекистон жамоаси ўз майдонида Бирлашган Араб Амирликлари жамоасига мезбонлик қилади.
5 феврал куни Тошкентнинг "Жар" стадионида 11 даража совуқда Ўзбекистон ва Австралия олимпия жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйин 2:0 ҳисобида Ўзбекистон жамоаси ғалабаси билан тугаган.