Дунёнинг энг бой ишбилармонлари учун янги ижтимоий тармоқ яратилди. "Facebook for world leaders” деб номланган ушбу сайт Твиттер, электрон почта ва Skype ларни ўзида бирлаштирган.Tibco ширкати томонидан асос солинган бу сайтга кириш учун дунёнинг энг бой кишилари рўйхатининг кучли 200 талиги ичидан жой олиш талаб этилади. Эслатиб ўтамиз ҳозирда дунёнинг энг бой кишиси мекискалик Карлос Слим Элу бўлиб, унинг бойлиги 74 миллиард АҚШ долларига баҳоланган. Демак, унга бу сайтга кириш муаммомас.